UZ

Сўнгги янгиликлар

15:51"Наполи" Хвичанинг ўрнини Кьеза ёки Зиеш билан тўлдириши мумкин  0 15:22"Бунёдкор" икки ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  2 14:51"Барселона" уч етакчиси билан шартномаларни узайтиради  2 14:19Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг қачон "Манчестер Сити" билан шартнома имзолашини маълум қилди  17 13:51"Ливерпуль" форварди Нуньесга янги даъвогар бор  3 13:21ЎФА ва ЎФФ раҳбарияти аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди  0 12:55ПСЖнинг Хвича учун "Наполи"га қанча таклиф қилгани маълум  1 12:28Муҳриддин Зоиров — 300 минг маош, "Шўртан"даги фаолияти, Абрамов ва "Локомотив" ҳақида   0 12:21"Реал" сардори Саудия Арабистонига йўл олишни режалаштирмоқда  1 11:53А Серия клуби Уокер учун даъвогарлик қилмоқда  1 11:28Жоржиньо шу ойда "Арсенал"дан кетмоқчи  0 11:05"Реал" АПЛдан форвард харид қилмоқчи  1 10:31Sofascore. Шукуров «Ал Иттиҳод»га қарши учрашувда шериклари орасида энг катта баҳолардан бирини олди  3 09:48«Ньюкасл» Ҳусановни иккинчи марта қўлдан чиқардими?  18 09:20«Ман Сити»нинг асосий ҳимоячиси Гвардиолага жамоадан кетишни истаётганини маълум қилди  11

Илҳом Мўминжонов: "Замонавий футболда 70-75% голлар стандарт вазиятлар орқали уриляпти" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Замонавий футболда 70-75% голлар стандарт вазиятлар орқали уриляпти"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Сўғдиёна" (1:2) учрашувидан кейин мезбонлар устози Илҳом Мўминжонов матбуот анжуманида қатнашди.


- Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. Биринчи таймда ўйинимиз ўхшамади. 2 та стандарт ҳолатдан гол ўтказиб юбордик. Ҳимоя чизиғида пала-партишлик юзага келгани оқибатида рақиб дарвозамизга 2 та тўп киритди. 

Иккинчи таймда яққол голли вазиятларга эга бўлдик, аммо улардан унумли фойдалана олмадик. 

Аламли мағлубиятга учрадик. Энди кейинги баҳсга астойдил ҳозирлик кўрамиз.

- Жамоа стандарт ҳолатларга тайёрланмаганми? Бу ўйиннинг бир қисми. Бугун кўрдикки, жамоа бундан фойдалана билмади...

- Ҳозирги кунда замонавий футболда 70-75% голлар стандарт вазиятлар орқали уриляпти. Машғулотларда буни устида ишлагандик. Бироқ рақиб имконият бермади. Футболчиларимиз узатмаларда ҳам қийналишди. Позицион ҳужум ва қарши ҳужумларда имкониятларимиз бўлди, аммо стандарт ҳолатда имкониятга эга бўлмадик. "Сўғдиёна" эса шу вақтгача кўп марта стандартдан унумли фойдаланган.

- Лутфулла Тўраевнинг жароҳати хусусида нима дея оласиз?

- Унинг жароҳати жиддийга ўхшаяпти. Яхши биласиз, Тўраев етакчи футболчиларимиздан бири. У ва Аброр Исмоиловга ишонган эдик. Афсуски, 3-турга келиб турли ҳолатлар рўй беряпти. Тўраев кам вақт ўйнаётган бўлса, Исмоилов қизил карточка олиб қолди. Ҳали улар ўзларини тўлиқ намоён қила олишмаяпти. Унгача захира футболчиларимиздан фойдаланамиз. 

- Амалдаги чемпион ва вице-чемпионга имконият бой берилди. Шундан келиб чиқиб, "Нефтчи"нинг имкониятларини ҳамон юқори баҳолайсизми?

- Ҳа. Олдимизга кучли учликка кириш вазифаси қўйилган. Буни уддалашимиз шарт. Ҳали чемпионат олдинда.

- "Нефтчи" урган голларини фақат пенальтидан урди. Жамоа ўтган йилги тўпурар ҳужумчи Марко Обрадовични олиб келишни ўйлаб кўрмаганмиди?

- Йўқ. Хавфли вазиятлар бўлди, ура олмаяпмиз. Пенальтилар ҳам ҳужумчиларнинг ҳаракатлари эвазига ишлаб олинган эди. Ўйлайманки, ҳужумчиларимиз навбатдаги турларда гол уришади.

- Жамоа таркиби кўпроқ Иззатилла Абдуллаевга боғланиб қолганми? Бугун таркиб танлашда адашмадингизми?

- Уни ўйинни кучайтириш учун захирада қолдиргандик. Абдуллаев, Шарич ва Ҳошимов ўйинимизни кучайтириб беришди. Афсуски, Шарич бўш қолган дарвозага тўп кирита олмади. Убайдуллаев бирга-бир ҳолатдан фойдалана билмади. Омад келмади. Бу – футбол. Стандарт ҳолатлардан голлар ўтказиб юборганимиз аламли бўлди. Буни футболчилар ҳам яхши биларди. 

- Ўнг қанот ҳимоясида, майдон марказида айнан ким ўйнаётгани сезилмаяпти, футболчилар жой алмашиб ўйнашяпти. Бу сиз томонингиздан татбиқ этилган тактиками?

- Ўнг қанотда Аббос Ғуломов ўйнаяпти. У ўзини қанотда яхши кўрсатяпти. Биринчи турда рақибдан келиб чиқиб, Дарко Станоевични ўйнатган эдик. Ғуломов эса ярим ҳимояда тўп тепганди.

Бугун биринчи таймдан сўнг Лутфулла Тўраевни орқароққа қайтаришга мажбур бўлдик. Кутилмаганда Акбар Тўраев жароҳат олгани бунга сабаб бўлди. 

Ҳимоямиз яхши. Ўйлайманки, кейинги учрашувларда улар ўзини яхши тарафдан кўрсатишади.

- Ҳакамлар ўтган йилга қараганда бу йил кўп ҳолларда курашларга бой ўйнашга қўйиб беришяпти. Бу яхшими ёки ёмонми?

- Футбол – курашларга бой ўйин. Ҳакамлар тўғри қилишяпти. Ҳар бир жараёнга ҳуштак чалаверишса ҳам бўлмайди. Ҳакамларга эътирозимиз йўқ. Ҳаммаси яхши.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика