Илҳом Мўминжонов: "Марко Обрадович оилавий сабабларга кўра клубни тарк этди. Кейинги йил "Нефтчи"га қайтмаса керак"
08 ноя 2021 18:45
Янгиликлар
Илҳом Мўминжонов: "Марко Обрадович оилавий сабабларга кўра клубни тарк этди. Кейинги йил "Нефтчи"га қайтмаса керак"
Про лиганинг 22-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Нефтчи" (2:0) учашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бугун тенг курашларга бой ўйин кўрдик. Ҳимоядаги хатолар эвазига гол ўтказиб юбордик. Ярим ҳимоячилар ўзларини яхши кўрсата олишмади. Ҳужум чизиғига тўпни етказиб бера олишмади. Ноаниқ паслар кўп бўлди. Навбатдаги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Ҳа, чемпионликни қўлга киритиб бўлдик. Тўртта тур қолганда вазифани бажаришни уддасидан чиқдик. Айрим футболчиларга дам олиш имкониятини бердик. Ўйин амалиёти кам бўлган ўйинчиларни туширишга қарор қилдик. Мағлубиятга учрадик, лекин футболчи профессионал бўлиши керак. Йигитлар ҳаракат қилди, омадимиз келмади.
Марко Обрадович оилавий сабабларга кўра клубни тарк этди. Кейинги йил қайтмаса керак. Суперлигадан таклифлар бор",- дейди Илҳом Мўминжонов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар