UZ

Сўнгги янгиликлар

14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  0 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  2 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  1 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  6 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  7 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  5 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  10 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  5 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  23 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  3 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  15 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  2 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  6

Илҳом Мўминжонов: "Футболни алдаб бўлмайди" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Футболни алдаб бўлмайди"

Про-лиганинг 7-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Шўртан" (2:0) учрашуви бўлиб ўтди.

Мазкур учрашув якунида мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйиндаги ғалаба билан жамоамиз мухлисларини табриклайман. Қийин ўйин бўлди. Жамоаларнинг мусобақа жадвалидаги эгаллаб турган ўрнига қараб хулоса қилиш ҳам тўғри эмас. Футболни алдаб бўлмайди. Йигитлар бугун қийналишди, шундай бўлса ҳам ғалаба қозонишди, уларни табриклайман. Очко жамғаришда давом этамиз, аввал ҳам айтганман, мақсад бизда чемпионлик ва Суперлига йўлланмасига эга чиқиш. Навбатдаги турда "Оқ-тепа" билан ўйнаймиз, яхши шаклланган жамоа. Бугунгидан ҳам қийин ўйин бўлади. Рақибни ўрганиб чиқиб уларга қарши тайёргарликни бошлаймиз.


- Кун тартибида Достон Тошматов ҳақидаги савол турибди. Ушбу вазиятга изоҳ берсангиз...

- Достон Тошматовнинг дисквалификацияси якунига етди. ЎзПФЛ бизга футболчини таркибга жалб этишга рухсат берди. Достон эртадан бошлаб машғулотларга қўшилади. Биринчи давра якунига қадар уни тайёрлаб борамиз ва трансферлар ойнаси очилган вақтда рўйхатдан ўтказамиз. Ўйлайманки Достон Тошматов жамоамиз ғалабаларига ўз ҳиссасини қўшади.


- Комбинацион ҳужумлар дастлаб ўз натижасини бермагандек кўринди. Шундан сўнг биринчи гол узоқ масофадан йўлланган зарба эвазига киритилди. Ўйининг боришидан келиб чиқиб берилган кўрсатма шундай бўлдими?

- Бугунги ўйинда позицион ҳужум билан ўйнашни мақсад қилгандик. Лекин бу услуб ўзини оқламади, марказда хатоларга йўл қўйдик. Ҳар икки гол ҳам қанот ҳимоячиларининг фаоллиги эвазига юзага келди. Қанот ҳимоячиси яхши очилди, марказга берган узатмаси эвазига голлар юзага келди. Хатоларни кўриб чиқамиз, таркибимизда маҳоратли футболчилар бор. Улар билан бугунги ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз.


- "Шўртан" жамоаси бугун сиз томонгиздан кўп қўлланиладиган услубдан, яъни юқори прессингдан фойдаланишга уринди. Бу сизга кутилмаган холат бўлмадими?

- Кўпчилик бизни юқори прессинг билан ўйнашимиздан хабардор. Бугун позицион ҳужумларга эътибор қаратдик. Рақиб бизни ҳимояда ушлашга уринди. Бугун "Шўртан" жамоасини ҳимоявий ўйин намойиш этишини билардик. Улар чуқур ҳимояланишди, ўйин вақтини чўзишга уринишди. Бу холат йигитларга ҳам таъсир кўрсатди. Беҳисоб шукр, ғалаба қозониб навбатдаги 3 очкони қўлга киритдик.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика