

- Аввало барчани футзал бўйича Олий лиганинг янги мавсуми билан табриклайман. Ўйлайманки, бу йилги беллашувлар аввалгиларидан ҳам қизиқарли ва муросасиз кечади. Чунки рақобатбардош жамоалар сони анча кўпайган. 1-тур учун қўйилган вазифани бажардик. Лекин ўйинимизда камчиликлар кўп. Уларни кейинги ўйинларда тузатишга ва керакли очколарни қўлга киритишимиз лозим. Ўйлайманки, жамоамиз турдан-турга ўз ўйинини топиб олади.
Чемпионлик номини сақлаб қолиш ҳар доим қийин бўлган. Айтайлик, рақобатчилар сони ошганига қарамай, биз ўз ўйинларимизни ютишда давом этсак, кўзланган мақсадга эриша оламиз. Ҳаммаси ўз қўлимизда эканини яхши биламиз”, - дея сўзини якунлади Ҳамроев.



