

ОФК Қатар пойтахти Доха шаҳрида давом этаётган U-23 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати чорак финал учрашувларини бошқариб борадиган ҳакамлар номини эълон қилди. Унга кўра, мезбон – Қатар ҳамда КХДР олимпия терма жамоалари ўртасидаги учрашувни ўзбекистонлик Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Таъкидлаш жоиз, мазкур мусобақада Танташевга қанотда ўзбекистонлик бошқа бир ФИФА лайнсмени Жаҳонгир Саидов ёрдам бермоқда.
Маълумот учун, Қатар пойтахти Доха шаҳрида давом этаётган Осиё чемпионати чорак финал учрашувларига 22 январь куни старт берилади.



