

Айни дамда Ильдарга олий лиганинг айрим клублари қизиқмоқда. Олинган маълумотларга кўра, “Қўқон-1912” Маматказинга жиддий таклиф билан чиққан. Шу боис марказий ҳимоячи яқин орада Мурод Исмоилов бошқарувидаги жамоа йиғинига бориб қўшилиши кутилмоқда.
Айтиш лозимки, Ильдар хуқуқий жиҳатдан “Пахтакор” ўйинчиси саналарди. Аммо ўтган йил унинг амалдаги шартномаси якунига етган. Шу боис у эркин агентга айланди.



