UZ

Сўнгги янгиликлар

16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  1 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  8 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  3 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  1

Ильдар Маматказин: "Навбаҳор" билан зўр финал бўлади. Мухлислар? Яхшиси "Бобур Арена"га келинг" Янгиликлар

Ильдар Маматказин: "Навбаҳор" билан зўр финал бўлади. Мухлислар? Яхшиси "Бобур Арена"га келинг"

"Андижон" жамоаси кеча Ўзбекистон кубоги ярим финал доирасида майдонга чиқди.

"Сурхон" рақиб бўлган баҳсда "бургутлар" пенальтилар сериясида ғолиб чиқди ва ўз тарихида илк бор мамлакат кубоги финалига чиқди. Мазкур беллашувдан сўнг жамоа сардори Ильдар Маматказин фикрларини билдириб ўтди. 

- "Сурхон" билан тўқнашувдан кейинги ҳиссиётлар қандай? Ўйин таассуротлари билан ўртоқлашсангиз... 
- Очиғи, бу ҳиссиётларни сўз билан таърифлаш қийин.  Андижон тарихида биринчи маротаба Ўзбекистон кубоги финалига чиқдик. Ўйинга келсак, кураш кўп бўлди. Омад эса бизга кулиб боқди.

- "Андижон" иккинчи даврада ҳали ғалаба қозонмаган, руҳий инқирозда эди. Жамоа бу вазиятдан қандай чиқиб кетди? 
- Ҳа, мавсумнинг иккинчи қисмини омадсиз бошладик. Кетма-кет мағлубиятлар руҳий жиҳатдан таъсирини ўтказаётганди. Бундай паллада битта ғалаба керак, холос. "Сурхон" устидан ғалаба эса айни муддао бўлди. Энди ўзимизга бўлган ишонч қайтади деб ўйлайман.


- Жамоа сардори сифатида пенальтилар сериясида ичингиздан нималар ўтди? 
- Пенальти лоторея дегани. Олдиндан аниқ айта олмайсиз. Кўп нарса омадга боғлиқ. Қийин ва масъулиятли паллада бир-биримизни қўллаб-қувватладик. Ичимизда ғалаба қозонишимизга ишонч юқори эди.

- "Андижон" финалда ҳам тарихни давом эттирадими? Рақиб эса "Навбаҳор"... 
- Янги тарих ёзиш учун яхши тайёргарлик кўрамиз. Финал жуда қизиқ ва зўр ўтади. Биринчидан финал, иккинчидан водий дербиси мақоми бош планда туради.

- Икки фронтда икки хил натижа. Бор эътибор кубокка қаратилганми?
- Йўқ, ўзимиз иштирок этаётган икки мусобақага ҳам эътиборни бирдек қаратганмиз. Энди Суперлигадаги натижаларни яхшилашимиз керак. Бундан буён ҳаммаси яхши бўлади деб ўйлайман. 

- Мухлислик ҳақида гапирмасангиз бўлмайди...
- Тўғри айтдингиз. Бизнинг мухлислар биринчи рақамли. Ўйин пайтида шунчаки ажойиб атмосфера бўлади. Бундай муҳитда ўйнаш бизга катта куч беради. Тўғриси сўз тополмадим. Ундан кўра сизни "Бобур Арена"га таклиф қиламан. Яхшиси ўзингиз гувоҳ бўласиз.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика