Икром Алибоев ва Аброр Пирриевни табриклаймиз!

Aslanov Jasurbek
9 янв 2017, 12:16
“Локомотив” жамоасининг қадрли мухлислари! Бугун жамоамизда қўшалоқ байрам!

Зеро бугун, 9 январь санасида “Локомотив” жамоасининг икки нафар аъзоси ўзининг таваллуд  айёмини нишонламоқда. Булар – жамоамиз шифокори Аброр Пирриев ҳамда “темирйўлчилар”нинг тиниб-тинчимас ярим ҳимоячиларидан бири – Икром Алибоевлардир.

Шу муносабат билан, ўйинчиларнинг сиҳат-саломатлиги учун доим қайғурадиган Аброр Пирриевни ҳамда майдонга тушгач жамоа муваффақияти учун борини беришга интиладиган Икром Алибоевни туғилган кунлари билан муборакбод этамиз ва уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ҳамда омад тилаб қоламиз.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz