UZ

Сўнгги янгиликлар

04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  97 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  29 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  8 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  10 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  3 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  8

Икки ўйинда 8та гол (!!!) ёхуд "НБУ-Осиё"нинг мағлубиятларига нима сабаб? Янгиликлар

Икки ўйинда 8та гол (!!!) ёхуд "НБУ-Осиё"нинг мағлубиятларига нима сабаб?

Бугун биринчи лиганинг иккинчи босқич, 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Тошкентнинг "НБУ-Осиё" жамоаси ўз майдонида Самарқанднинг "Регистон" клубини қабул қилди ва рақибига йирик, 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу банкирларнинг иккинчи босқичдаги иккинчи мағлубиятдир. Ёдингизда бўлса керак, "НБУ-Осиё" бундан олдин ўз майдонида "Зарафшон-НЦЗ"га 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Умумий айтганда, Мухтор Қурбонов жамоаси икки учрашувда ўз дарвозасидан 8та тўп ўтказиб юборди (!!!). 

"НБУ-Осиё" ўз майдонидаги мағлубиятларига нима сабаб бўлди? Бунга жавоб олиш мақсадида жамоа бош мураббийи Мухтор Қурбонов билан суҳбатлашдик.

- Мухтор ака, бошқарувингиздаги жамоа бугун ҳам яна ўз майдонида йирик ҳисобда мағлубиятга учради. Кетма-кет икки ўйиндаги муваффақиятсиз ўйинларнинг боиси нимада деб ҳисоблайсиз?
- Очиғи, ўзим ҳам бунга ҳайрон қоляпман. Шокка тушиб қолдим, тўғриси. Кетма-кет икки ўйиндаги омадсизлигимизга нима сабаб бўлганини тушуниб ета олмаяпман. Бошқача айтганда, муаммонинг илидизини топишга қийналяпман. Энди ўтказилган ўйинларни таҳлил қиламиз, камчиликларимиз устида ишлаб уларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз. Бу- футбол. Унда ҳеч кимнинг истаги амалга ошавермайди. Мағлубиятдан ҳеч қайси жамоа кафолатланмаган.

- Бугун дарвозага Аброр Каримов қўйдингиз. Асосий посбон Михаил Спиридиновнинг таркибга киритилмагани, аввалги турдаги мағлубият билан боғлиқми ёки ...?
- Ҳа, албатта ўтган турда "Зарафшон-НЦЗ"га қарши кечган баҳсимизда Спиридинов қўпол хатоларга йўл қўйганди. Натижада унинг айби билан ўз дарвозамиздан иккита тўп ўтказиб юбордик. Шу боис бугун унга дам бериб, ёш посбон Аброр Каримовга ишонч билдирдим. Унда ўйнаш иштиёқ бор эди. Қолаверса унга ўйин амалиёти керак эди. Бундан ташқари "Регистон" таркиби асосан ёшлардан ташкил топган, шунинг учун кўпроқ ҳужумда ўйнаймиз деган мақсадда асосий таркибга Аброрни киритгандим. Афусуски, Каримов ҳам бугунги учрашувда ўз хатоси туфайли иккита гол олиб чиқди. Умумий айтганда, иккита ўйинда дарвозабонларимизнинг хатоси сабабли тўртта тўп ўтказиб юбордик.

- Биринчи босқичда Шарқ минтақасида ўзини кўрсатишга эришган "НБУ-Осиё"нинг охирги икки турда қайд этган натижаси мухлисларни ажаблантирди. Нима деб ўйлайсиз, балки Ғарб жамоалари кучли ўйин кўрсатишаётгандир?
- Йўқ, бундай демаган бўлардим. Бемалол айта оламанки, жамоамиз "Зарафшон-НЦЗ" ва "Регистон"дан кучли бўлса кучлики, асло кучсиз эмас! Лекин футболда кўп нарса омадга ҳам боғлиқ. Пешонада борини кўрамиз. Бошимизда шундай кунлар бор экан, начора.

- Унда айтингчи, ушбу жамоаларга қарши кечган ўйинлардаги мағлубиятнинг асл сабаби нимада?
- Шогирдларим ўз дарвозамиздан қисқа фурсат ичида кетма-кет тўп ўтказиб юборганидан сўнг, рухий ўрага тушиб қолишди. Уларни шундан кейин тайёрлаш қийин бўлмоқда. "Зарафшон-НЦЗ" билан ўйиннинг биринчи бўлимида учта тўп ўтказиб юборгандик. Бугун ҳам шундай бўлди. Йигитлар яратилган имкониятлардан фойдалана олишмаяпти.

- Жамоангиз энди кейинги турларда "Спартак" ва "Машъал" меҳмони бўлади. Албатта олдинда "НБУ-Осиё"га яна ҳам қийин бўлади дейиш мумкин. Фикримизга қўшиласизми?
- Ҳа осон бўмаслиги аниқ. Лекин бу футбол. Олдиндан мағлубиятни тан олмасдан, кейинги ўйинларда очко жамғаришга ҳаракат қиламиз. Умуман олганда, барча клуб билан барибир ўйнашимизга тўғри келади. Шу боис рақиб танлашга ҳаққимиз йўқ. Йўқотилган очколарни кейинги ўйинларда йиғишга ҳаракат қиламиз.


Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика