UZ

Сўнгги янгиликлар

20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  0 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  1 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  9 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  103 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20

Игуаин: "Танқид бир қулоқдан кириб, иккинчисидан чиқиб кетади" Янгиликлар

Игуаин: "Танқид бир қулоқдан кириб, иккинчисидан чиқиб кетади"

Теглар :  Гонсало Игуаин
"Ювентус" ҳужумчиси Гонсало Игуаин "Тоттенхэм" устидан қозонилган ғалабадан сўнг, анчадан бери ўзи номига бўлаётган танқидларга эътибор бермаётганини айтди.

"Анча йиллардан бери мен ҳақимда нима дейишаётганига қизиқмай қўйганман. Нотўғри танқид бир қулоқдан кириб, иккинчисидан чиқиб кетади. Менга ҳақиқатдан ҳам маслаҳат бермоқчи бўлганларни эшитаман, бироқ мақтовларга кўп ҳам эътибор бермайман. Менинг қоидам - тинчликда ишлаш. Мен шунчаки жамоа билан машғулот ўтказаман.

Бу гаплар ҳавотирга солмайди. Европада 10 йил, хатто 12дан бери тўп тепаман ва бу нарсалар қизиқ эмас. "Уэмбли"да гол урганимда, уни ўзим истаган услубда нишонладим. Кимгадир бирор нарсани исботлашга ҳаракат қилмадим.

"Ювентус" "Тоттенхэм"га қарши баҳсда бажарган иш, иродамиз туфайли амалга ошди. Биз жамоага ишондик. Ҳар биримиз муҳимлигимизни билардик. Бироз йўлдан адашдик, аммо "Ювентус" ҳеч қачон таслим бўлмайди. Ҳали ҳам учта турнирда курашяпмиз ва ҳаммасида ғолиб бўлишни хоҳлаймиз" - дейди Игуаин.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика