UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  4 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  24 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  5 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  10 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0

Игуаин: "Ҳаста онамга қараш учун футболни ташламоқчи бўлганман" Янгиликлар

Игуаин: "Ҳаста онамга қараш учун футболни ташламоқчи бўлганман"

"Челси" ҳужумчиси Гонсало Игуаин онасининг оғир ҳасталиги туфайли 2016 йилнинг ёзида футболда кетмоқчи бўлган экан.

Игуаин оиласи футболчидан нохуш янгиликларни яширган, чунки Гонсало ўша пайт Аргентина терма жамоаси билан Америка Кубогида иштирок этаётган эди. Форвард Чилидан учралган мағлубиятдан сўнг ҳақиқатни билди. Кейинроқ Гонсалонинг онаси тўлиқ тузалиб кетди.

"Онамга қараш учун футболни ташлашга қарор қилгандим. Америка Кубоги пайти уйда бўлганимда мендан ниманидир яширишаётганини сезгандим, аммо ҳақиқатни билганимда шокка тушдим.

Ўзимни айбдор ҳис қилдим, чунки ҳеч нарсани билмай финалда ўйнаганман. Менга онамдан бошқа ҳеч нарса қизиқ эмас. Уларга футболдан кетишимни айтдим.

Онам эса майдонга чиқаётганимдан бахтли эканликларини, футбол ўйнашим кераклигини айтдилар.

Оилам ва дўстларим - менинг борлиғим, футбол эса кейинги ўринда. Одамлар буни тушуниши керак. Мухлислар сенда футболдан бошқа ҳеч нарса йўқ деб ўйлашади" - дейди Игуаин.

Рейтинг: +52   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика