Игуаин Бензема "Олтин тўп"га лойиқ деб ҳисоблайди
25 июн 2022 11:07
Янгиликлар
Игуаин Бензема "Олтин тўп"га лойиқ деб ҳисоблайди
"Реал" собиқ ҳужумчиси Гонсало Игуаин жамоадаги собиқ шериги Карим Бенземанинг муваффақиятлари ҳақида гапирди.
У шунингдек мадридликлар сафида ўйнаб юрган пайти уларда қандай муносабатлар бўлганини айтди.
"Бензема билан 19 ёшдан бери танишман. Биз "Реал"нинг ҳужум позициясида рақобатчилар эди, аммо шахсан яхши тил топишардик. Бизда яхши муносабатлар бор эди.
Ҳозирда унинг дунёдаги энг яхши ҳужумчи эканлигидан ҳайрон эмасман. У "Олтин тўп"ни олишга лойиқ", — дейди Игуаин.
Ўтган мавсум якунларига кўра, 34 ёшли Бензема Ла Лига ва Чемпионлар Лигаси тўпурарига айланди. Француз айни дамда "Олтин тўп" учун асосий даъвогар ҳисобланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар