UZ

Сўнгги янгиликлар

10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  0 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  0 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  5 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  1 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  2 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  6 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  8 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  5

Ҳиндистон термаси бош мураббийи Игорь Штимац: "Сурия – Ўзбекистонга ўхшаш терма жамоа. Майдонда жанг кечади" Янгиликлар

Ҳиндистон термаси бош мураббийи Игорь Штимац: "Сурия – Ўзбекистонга ўхшаш терма жамоа. Майдонда жанг кечади"

Осиё кубоги учинчи туридан ўрин олган Сурия ва Ҳиндистон терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдин ўтказилган матбуот анжуманида Ҳиндистон терма жамоаси бош мураббийи Игорь Штимац ва жамоа сардори Сунил Четри қатнашди.

- Мураббийнинг ўйин ҳақидаги фикри қандай?

- Охирги ўйин муҳим бўлиши аниқ. Иккала жамоа ҳам кейинги босқичга чиқиш учун борини беради. Яхши ўйин бўлиши кутилмоқда. Майдонда жанг кечади. Ваниҳоят тўлиқ таркиб билан ҳаракат қиламиз. Бу қувонарли, албатта.

- Ушбу Осиё кубоги Ҳиндистон жамоасига қандай фойда берди?

- Катта тажриба орттирдик. Жаҳон чемпионати ўтказилган тузилмаларда ҳаракат қилишнинг ўзи биз учун яхши имконият бўлди. 

- Эртага Ҳиндистон терма жамоаси ғалаба қозониб, плей-офф босқичига йўл олишга муваффақ бўлса, бу мамлакат учун қандай натижа бўлади?

- Плей-офф босқичига йўл олиш катта натижа бўлади. Осиё кубогида эканимизни ўзи биз учун катта натижа. Ҳали ҳам концентрациямиз юқори ва эртага нима қилишимиз кераклигини аниқ биламиз. Ўзбекистон ва Австралияга қарши қулай имкониятлар яратдик, аммо гол ура олмадик.

- Жароҳатлар ҳақида айтиб ўтсангиз?

- Тўлиқ таркибдамиз деб айтиб ўтдим. Бизда жароҳатланганлар деярли қолмади.

- Сунил, бу сиз учун биринчи Осиё кубоги эмас. Бу сафарги Осиё кубогида олдингиларида йўқ бўлган қандай сифатга эгасиз?

- Орада катта фарқ бор. Шулардан бири биз тўплаган катта тажриба. Охирги учта Осиё кубогида тажриба тўплаб келдик. Қатардаги мусобақада биз ўзимизни жуда қулай ҳис қиляпмиз.

- Сунил, терма жамоа ва шу жумладан сиз ҳам ҳали гол уришни уддалай олмадингиз. Эртанги ўйинда мусобақадаги биринчи голимизни кирита оламизми?

- Ҳиндистон билан гол уришни уддалай олмаяпмиз. Ўзбекистонга қарши Австралиядан кўра кўпроқ имконият яратдик. Ишонинг, Осиё кубогида гол уриш осон иш эмас. Ўзбекистон ва Австралия қитъанинг энг кучли жамоаларидан ҳисобланади. Ўзбекистонга қарши ўйинда бир нечта қулай имкониятни йўққа чиқардик, аммо гол ура олмадик. Катта турнирларда шу каби нарсалар фарқни белгилаб беради. Гол уришни ҳеч ким биздан кўра кўпроқ хоҳламайди. 

- Ҳиндистон икки ўйинда 5 та гол ўтказди. Бу қанчалик ёмон?

- Бу жуда ёмон. Ўз жарима майдонимизда ёмон ҳаракат қиляпмиз. Бу ниманидир ўзгартиришимиз кераклигини билдиради. Ишонаманки, буни тўғрилай оламиз. 

- Сурия мусобақадаги жисмонан кучли жамоа ҳисобланади. Буни кейинги ўйинга қандай таъсири бўлади?

- Биз жисмонан жуда кучли бўлган икки жамоага қарши ўйнадик. Муҳими, хато қилмаслигимиз керак. Осиё кубогида хатога йўл қўйиб бўлмайди, рақиблар буни кечиришмайди.

- Суриянинг охирги икки ўйинини кўрдингиз. Рақиба ҳақида қандай фикрдасиз?

- Сурия – Ўзбекистонга ўхшаш жамоа. Улардаги футболчилар кучли чемпионатларда ҳаракат қилишади. Сурия классик 4-4-2 схемада ўйнайди, яхши савиядаги ёшлар ҳам етарли. Сурия жуда жиддий жамоа. Айтиб ўтганимдек, Сурия жисмонан кучли жамоа. Бундай ҳолатларда мен ўйинчиларимга яккакураш ва контактлардан қочишни маслаҳат бераман. Эртага ҳимоя чизиғимиз яхши ҳаракат қилиши керак. Концентрацияни кучайтириш шарт.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика