UZ

Сўнгги янгиликлар

12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  0 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  0 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  3 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  6 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1 08:16Алексис Санчес Ла Лигага қайтди  1 07:48Расман. Сенне Ламменс - "Манчестер Юнайтед" футболчиси  4 07:26CAFA. Бугун Туркманистонга қарши майдонга тушамиз  18 02:00Санчо "Астон Вилла"га ўтди  2 01:39Расман: Александр Исак - "Ливерпуль" футболчиси! Трансфер рекорди янгиланди  12 01:27"Арсенал" ҳимоячиси "Порту"га ўтди  0

Игорь Шквирин: "Келишилган ўйинларга қарши кураш бошландими, демак нимадир бор" Янгиликлар

Игорь Шквирин: "Келишилган ўйинларга қарши кураш бошландими, демак нимадир бор"

"Динамо" - "Олмалиқ" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Игорь Шквирин ўз фикрларини билдирди.
"Ўйинда рақибнинг тезкор қарши ҳужумлари бизни қийнаб қўйди. Бундай ўйнаб бўлмайди. "Динамо" футболчилари қарши ҳужумлардан фойдаланиб голлар уришди. Бундан ташқари қанот ҳимоячилари тўпни рақибдан олиб қўя олмаяпти, бу яхши эмас. Олдимиздаги қисқа танаффус бизга фойда бериши керак. Йигитлар билан ишлашда давом этамиз", - деб гап бошлади Игорь Шквирин.

- Ўзбекистонда келишилган ўйинлар ҳақида гап сўзлар кўпайиб кетди. Сизнингча бизда бундай ўйинлар борми?
- Баъзилар бор деяпти, баъзилар эса йўқ. Бизда келишилган ўйинларга қарши кураш ташкилоти ишга тушдими, демак нимадир бор. Барча ўз ишини қилиши керак, мен мураббийман, ишим футболчиларни ўйинга тайёрлаш. Журналистлар эса ўйин ҳақида ёзишлари керак, келишилган ўйинларга қарши курашаётганлар эса агар бизда шундай ўйинлар бор бўлса ўз ишлари билан шуғулланишлари керак.


Дамир Кабилов ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика