UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  0 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  4 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  1 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  0 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  3 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  15 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  7 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  14 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  12 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  139

Игорь Шквирин билан Суперлига таҳлили — "Бунёдкор” замонавий, “Насаф” барқарор ўйин кўрсатмоқда. Чемпионатда яққол фаворит йўқ Янгиликлар

Игорь Шквирин билан Суперлига таҳлили — "Бунёдкор” замонавий, “Насаф” барқарор ўйин кўрсатмоқда. Чемпионатда яққол фаворит йўқ

Суперлигада ҳар бир тур турли руҳда кечмоқда.

Фаворитлар йўқ, рақобат юқори, интрига эса ҳавода илинган олтин медал каби ҳар бир жамоани чорлаяпти. Ўзбекистон футболи афсонаси, Осиё ўйинлари ғолиби Игорь Шквирин билан мавсумнинг бугунги ҳолати, таниқли клублар тақдири, маҳаллий ва хорижлик мураббийлар ҳақида гаплашдик.

— Игорь Анатольевич, бу йилги Суперлига муҳитига томошабин сифатида қарасак, кўзга ташланаётган энг катта жиҳат нимада?

— Суперлига учрашувлари қизиқарли руҳда ўтмоқда, дейиш мумкин. Чемпионатда яққол фаворит жамоа йўқ. Шуниси маълумки, мавсум якуни ҳам шиддатли бўлади. Интрига охиригача сақланиб қолишини тахмин қиламан.

— Тошкент клубларини кузатганингизда қандай хулосага келяпсиз?

— Тошкент жамоаларига келсак, “Бунёдкор”да мураббий иш бошлаганига бир йил бўлди. Илёс Зейтуллаев илк мавсумида олдига қўйилган вазифани муваффақиятли бажарди. Менга "Бунёдкор"нинг ўйинларини кўриш қизиқ туюляпти, чунки жамоа замонавий футбол кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Илёс Зейтуллаев кўп йиллар Италияда нималардир ўргангани ва уларни қўллашга интилаётгани сезилади. Балки қайсидир вазиятларда ижрочилар етишмаётгани, тажриба камлиги билинаётгандир. Жамоа кўп дуранг ўйнаяпти, мағлубиятлар ҳам учраб турибди.

"Пахтакор"да йил бошида тушунарсиз тартибсизликлар кузатилди. У мураббийни Португалиянинг ўзида ҳам ҳеч ким танимаса керак. Балки академия даражасидаги мураббийдир. Умуман, бундай ишга жиддий ёндошиш керак. Камолиддин Тожиев қўл остида эса жамоа яхшироқ, ишончлироқ ўйнамоқда. Чемпионатимизга келаётган хорижлик мураббийларни ўз мутахассисларимиздан яққол устун, деб айта олмайман. Реал қараганда, “Пахтакор” чемпионлик эмас, балки кучли учликка кириш учун курашади.

— Қолган етакчи жамоаларнинг бугуни ва эртасини қандай кўряпсиз? Водий клубларининг иштирокидан таассуротлар борми?

— "Насаф" барқарор иштирок этишда давом этмоқда. "Нефтчи"да икки тенг кучли таркиб бор. Тўғри, ҳимоявий ўйнамоқда, лекин ҳар бир ўйинда охиригача курашаётганини айтишим мумкин. Бу кураш сўнгги тургача тўхтамайди ва “қайнайди”.

"Навбаҳор"да ҳам ўз мақсадлари бор. Улар юқори ўринларни эгаллаш ниятида. Бу йўлда ОКМК, "Нефтчи", "Бунёдкор" каби рақиблар бор. Олмалиқ жамоаси мунтазам равишда юқорида бўлади, лекин кутилмаган ўйинларда очко йўқотмоқда. Энг юқори ўринлар учун курашда эса бу муҳим омил. Жаҳон футболида ҳам чемпионлик, дейлик, "Реал" ёки "Барселона"нинг ўзаро ўйинида эмас, балки кучсизроқ жамоалар билан учрашувларда ҳал бўлади. Масалан, ўтган турда ОКМК "Қизилқум" билан учрашувда очко йўқотди.

— Навоий жамоаси маҳаллий мутахассис билан етакчидан очко олди...

—"Қизилқум"да ҳам хорижлик мураббий иш бошлаганди. Лекин унинг натижасини маҳаллий мураббий ҳам қила олди, балки янада яхшилади. Шундай экан, бундай хорижлик мутахассис нима учун керак? Мен ўзимни айтмоқчимасман, лекин яхши мутахассисларимиз борлигини таъкидламоқчиман.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика