

"Катта куч билан муҳим ўйинга тайёргарлик кўряпмиз. КХДРни синчиклаб ўрганмоқдамиз. Умуман олганда ҳар доимгидек ҳозирлик кўрмоқдамиз. Барчамизда кайфият яхши. КХДРни кучсиз рақиб демаган бўлардим. Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Яман терма жамоаси ҳам оддий рақиб ҳисобланмайди. КХДР? Ҳа, аввалги иккита учрашувда КХДР дарвозасини нишонга олишга эришгандим. Бу сафар ҳам гол киритишга ҳаракат қиламан. КХДР жамоаси ўзига яраша кучли ҳисобланади. Уларнинг футболчилар роботлардек 90 дақиқами ёки 120 дақиқами тинмай ҳаракат қилишади. Худо хоҳласа КХДР устидан ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қиламиз", - дейди Игорь Сергеев.

Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.



