Игнатий Нестеров: "Мақсадимиз битта - фақат ғалаба!"
23 мар 2016 22:10
Янгиликлар
Игнатий Нестеров: "Мақсадимиз битта - фақат ғалаба!"
Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Игнатий Нестеров Филиппин билан учрашувдан олдин ўз фикрларини билдирди.
"Мақсадимиз битта - фақат ғалаба! Мухлислардан келиб бизни қўллаб қувватлашларини сўраб қоламан, иложи борича баландроқ овозда қўллаб туришса биз ҳам боримизни бериб ўйнаймиз. Олдиндан мухлисларга катта раҳмат айтаман.
Машғулотлар жараёни одатий тарзда ўтди. Барча йигитлар ўйинга тайёр ҳолатда. Эртага ким майонга тушишидан қатъий назар ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Биз бир жамоамиз", - дейди Нестеров.
Фикрлар