UZ

Сўнгги янгиликлар

10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  2 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  0 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  2 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  4 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  27 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  3 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  2 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  2 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  9 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  1 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  1 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  42

“Ифтихор” таништирув маросимини ўтказди ФОТОГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

“Ифтихор” таништирув маросимини ўтказди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Кеча 31март куни профессионаллик сари интилиб бораётган Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи васийлигидаги “Ифтихор” жамоаси мавсум олдидан ўзига хос тадбир ўтказди.

Ҳар жабҳада бошқа клубларидан қолишни истамаётган жамоа Про-лиганинг бир қатор етакчи жамоалари қатори футболчиларни таништирув маросимини ўтказди.

Олтиариқ туманидаги “Осиё” тўйхонасида ўтказилган тадбир ҳақиқий байрамга айланиб кетди.

Тадбирда Олтиариқ туман ҳокими, жамоа вице-президенти Холмирза Ниёзов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилоят Кенгаши раиси, жамоа вице-презиленти Аҳаджон Акбаров,  Фарғона вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Тоҳир Кападзе, Олтиариқ туманида истиқомат қилаётган фахрийлар, оқсоқоллар, давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари ҳамда“Ифтихор” жамоаси мухлислар клуби вакиллари иштирок этишди.


Маросим анча юқори суръатда бошланди. Уни меҳнат фахрийси, футбол жонкуяри, “Ифтихор” жамоаси асосчиларидан бири Акрамжон хожи Эргашев очиб берди.

Шунингдек,  жамоа вице-президенти Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилоят Кенгаши раиси Аҳаджон Акбаров ҳамда Фарғона вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Тоҳир Кападзелар сўзга чиқишди. Сўзга чиққанларнинг барчаси “Ифтихор” жамоаси ва футбол ихлосмандларини тадбир билан табриклашди ва жамоага Про-лигада омад тилашди.  

Шундан кейин “Ифтихор” жамоаси биринчи вице-президенти, клубининг шу даражага етишида ўзининг катта ҳиссасини қўшган Аҳроржон Эргашев сўзга чиқди.

- Мамлакатимизда давлат томонидан ёшлар ва ёшларнинг интилиш ва қизиқшларига алоҳида эътибор бераётган, уларни ҳар жабҳада қўллаб-қувват келаётган давлатимиз раҳбариятига, юртимиздаги фидоий инсонларга ҳар қанча миннатдорчилик билдисак ҳам кам. “Ифтихор” жамоаси ҳам мана шундай ғамхўрликларга муносиб жавоб беришни ўз олдига юксак мақсад қилиб белгилаб олган. Жамоамиз ёшларга берилаётган имкониятдан кенг фойдаланиб келмоқда. Жамоамизнинг асоси ёшлардан иборат бўлса-да, қисқа фурсат ичида юксак натижаларни қўлга киритди. Лекин бу билан тўхталиб қоламоқчи эмасмиз. Олдимизда қиладиган ишларимиз кўп. Муҳтарам Президентимиз айтгаларидек маррани баланд олган ҳолда ишга киришганмиз. Жамоамиз ўз номига монанд мамлакатимизнинг ифтихорига айланиши йўлида тинимсиз меҳнат қиламиз. Келажакдаги режаларимиз бисёр. Ўз олдимизга қўйган мақсадларимиз босқичма-босқич амалга ошишига ишонаман, деди “Ифтихор” жамоаси биринчи вице-президенти.


Тадбир якунида иштирокчиларга “Ифтихор” жамоасининг ўйинчилари таништирилди. Шу ўринда айтиш жоизки, мураббийлар штаби мавсум арафасида кенг кўламдаги селекция ишларини олиб борди. Бунинг натижасида “Ифтихор” таркибига бир қатор тажрибали ўйинчилар жалб этилди. Улар орасида ҳалқаро ўйинларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган футболчилар ҳам борлиги жамоа мухлисларини хурсанд этмоқда.

Жамоа аъзолари билан танишинг:
Дарвозабонлар:
Илҳом Жуманов, Хуршидбек Муҳаммадов, Жавоҳир Қурбоналиев.
Ҳимоячилар: Турсунбой Ҳусанов, Асрор Тиловолдиев, Муҳиддин Юсупов, Умиджон Матмусаев, Нодир Юлдашев, Ҳасанбой Эргашев, Муҳаммадзоир Турсунов, Исроил Мухторалиев.
Ярим ҳимоячилар: Саид Абдужабборов, Мансур Саидов, Илҳом Алибоев, Асадбек Мамуров, Дилмуҳаммад Худойбердиев, Акмал Холматов, Умид Қодиров, Асадбек Комилов, Фаррух Ахунов, Ориф Мамажонов, Собир Ҳамидов.
Ҳужумчилар: Шерзод Ҳакимов, Оятулло Муҳиддинов, Шуҳрат Ўринбоев.

Ким нечани рақамда ўйнайди: Илҳом Жуманов -1, Турсунбой Ҳусанов – 4, Ҳасанбой Эргашев – 3, Мансур Саидов – 7, Акмал Холматов – 8,  Саид Абдужабборов – 77, Умид Матмусаев – 13, Умид Қодиров – 11, Ориф Мамажонов – 22, Собир Ҳамидов – 27, Шерзод Ҳакимов – 90, Оятулло Муҳиддинов – 9, Муҳиддин Юсупов – 14, Нодир Юлдашев – 21, Асабдек Мамуров -6, Асрор Тиловолдиев – 20, Фаррух Ахунов – 17.



Айтганча, тадбир бошида Тошкентдан хўшхабар келди. Тошкентда бўлиб ўтган ЎФА “Наврўз” кубоги мусобақасида иштирок этган “Ифтихор” жамоасининг 2004 йилда туғилган ўсмирлардан ташкил топган жамоаси бронза медалини қўлга киритгани маълум қилинди. Бу жамоа мухлислари учун ҳақиқий қўшалоқ байрам бўлди. Жаҳонгир Маҳкамов бошчилигидаги “Ифтихор-14” жамоаси учинчи ўрин учун баҳсда “Пахтакор” тарбияланувчиларини пенальтилар сериясида мағлубиятга учратганини ҳам таъкидлаш жоиз.

Шу тариқа, “Ифтихор” жамоаси томонидан ташкил этилган таништирув маросими юқори нотада якунига етди. Жамоа аъзоларига мавсум давомида омад тилаб қоламиз. Парвозинг баланд бўлсин, “Ифтихор”!


“Ифтихор” ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика