UZ

Сўнгги янгиликлар

14:36Ван Дейк Кампуш ва Ал-Ҳелайфи олдида "Бро, бу Лига 1 эмас" деган сўзлари учун узр сўради ва ПСЖ уч йил ичидаги энг кучли рақиб эканини айтди  0 14:02Трент ПСЖга қарши ўйиндаги жароҳати туфайли "Ньюкасл" билан Лига кубоги финалида ўйнай олмаслиги мумкин  1 13:52"Бунёдкор" фан-клуби, матбуот хизмати ва легионерлар ҳақида — Мурод Алиев билан интервью  2 13:31Эрон терма жамоаси ҳужумчиси мавсум давомида оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнаб келмоқда  1 13:05Ҳожимат Эркиновда жароҳат борми?  11 12:48"Манчестер Юнайтед" "Аталанта" етакчиси учун катта маблағ сарфлашга тайёр  2 12:24Қирғиз Республикаси терма жамоаси Ўзбекистонга қачон келиши маълум  14 12:01Суперлига. "Машъал" — "Сўғдиёна" ўйини Жиззахда ўтказилади  4 11:33Элит ОЧЛ. Буёғи қандай давом этади?  18 11:17"Астон Вилла" Асенсиони ПСЖдан сотиб олишга қарор қилди  6 10:40Файзуллаев: «Ҳамма сингари шок ҳолатга тушиб қолдим»  2 10:03Симеоне Альвареснинг бекор бўлган пенальтиси ҳақида фикр билдирди  45 09:30Corriere dello Sport «Атлетик»ка қарши учрашувда «Рома»нинг асосий ҳужумчиси ким бўлишини тахмин қилди  10 08:52«Динамо»га қарши учрашувдан сўнг Аббосбек Файзуллаев фикр билдирди  1 08:24«Атлетико»ни EЧЛдан чиқариб юборган Анчелотти матбуот анжуманида нималар деди?  23

“Ифтихор” ўз майдонида “Локо”болаларига мағлуб бўлди (тўлиқ шарҳ) Янгиликлар

“Ифтихор” ўз майдонида “Локо”болаларига мағлуб бўлди (тўлиқ шарҳ)

ПРО-лиганинг 24-турида “Ифтихор” жамоаси ўз майдонида “Локомотив-БФК” жамоасини қабул қилди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланди. Биринчи бўлим дастлабки дақиқаларида ҳар икки жамоа вакиллари рақибни ўрганишга киришдилар. Биринчи бўлим ўрталарига келиб меҳмонлар ташаббусни қўлга олишди. “Локомотив-БФК” футболчилари тез-тез “Ифтихор” жарима майдони атрофида хавфли вазиятларни ярата бошладилар. Мана шундай вазиятлардан бирида ҳакам мезбонлар дарвозаси яқинида “Локомотив-БФК” фойдасига жарима тўпи белгилади. Белгиланган жарима тўпини “Локомотив-БФК”нинг 9-рақамли футболчиси Исломбек Шарипов кучли зарба билан голга айлантирди, 0:1. 

Орадан 10 дақиқа ўтиб голдан руҳланиб, кетма-кет ҳужум уюштираётган меҳмонлар яна мезбонлар дарвозасини ишғол этишнинг уддасидан чиқдилар. Бу сафарги гол муаллифи “Локомотив-БФК”нинг 25-рақамли футболчиси Шахбозбек Авазматов бўлди, 0:2.

Биринчи бўлим якунида мезбонлар ҳужумкорликни оширишган бўлсада, самара келтирмади. Биринчи бўлим 0:2 ҳисобида меҳмонларнинг ҳисобдаги устунлиги билан якунига етди.
Иккинчи бўлимда “Ифтихор” футболчилари анча жонланишди. Рақиб дарвозасини ишғол этиш учун астойдил ҳаракат қилган мезбонларда кўплаб вазиятлар юзага келган бўлсада, кетма-кет ҳужумлар самара келтирмади. Аксинча қарши ҳужумда ўйнаётган “Локомотив-БФК” футболчилари мезбонлар дарвозасига яна бир гол киритиб, ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйишдия, 0:3. Бу сафарги голга учрашувнинг 50-дақиқасида меҳмонларнинг 11-рақамли футболчиси Арслонбек Султонов муаллифлик қилди.

Шундан сўнг майдон эгалари кетма-кет ҳужум ташкил эта бошладилар. Учрашувнинг 71-дақиқасида мезбонлар рақиб дарвозаси яқинида жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Жаримадан тепилган тўпни дастлаб меҳмонлар посбони қайтарди, қайтган тўпни “Ифтихор”нинг 23-рақамли футболчиси Шохрухбек Юлдашев дарвозага жойлаб қўйди, 1:3
Шундан сўнг мезбонларда яна кўплаб вазиятлар юзага келган бўлсада, улар меҳмонлар дарвозасига бошқа гол ура олмадилар. Учрашувнинг сўнги дақиқалар тўлиқ мезбонлар устунлиги остида ўтди.Учрашув шу тариқа “Локомотив-БФК” жамоасининг ғалабаси билан якунига етди.           

 

ПРО-лига
24-тур
“Ифтихор” – “Локомотив-БФК” – 1:3 (0:2)  
Ҳакамлар: 
Акмалжон Раҳимов, Шохнур Юлдашев, Достон Раҳмонов.
Заҳирадаги ҳакам: Муҳаммадсултон Фозилов.
Назоратчи – Файзулло Ҳасанов.
Комиссар – Шерзод Ражабов.
«Ифтихор»: 16. Хуршид Муҳаммадов (30. Жавоҳир Қурбоналиев, 71)            5. Шохруҳ Холматов (6. Асадбек Маъмуров, 46)  9. Асадбек Комилов, 10. Дилмуҳаммад Худойбердиев (7. Оятулло Муҳитдинов, 53 ) 13. Умид Матмусаев (19. Шуҳрат Ўринбоев,53) 14. Муҳиддин Юсупов, 17. Нурилло Мирзажонов, 23. Шохруҳ Юлдашев, 25. Илҳом Алибоев, 77. Саид Абдужабборов, 90. Ғиёсжон Турсунов (20. Юрсунали Топволдиев, 10).
Захира: 8. Асрор Тилаволдиев, 18. Аббос Носиров,
«Локомотив-БФК»: 1. Алексей Ким, 2. Аҳмадхўжа Валиев, 5. Фарҳод Маҳамаджонов, 6. Элёр Омонжонов, 9. Ислом Шарипов, 11. Арслон Султонов (14. Иброҳим Қодиралиев, 61) 13. Александр Беляков, 17. Саидмирза Тўхтасинов (21. Қурбонали Эркинов, 90+5) 20. Азизбек Тоҳиров (22. Валерий Акинов, 68) 23. Юсуф Шоимов, 25. Шаҳбоз Авазматов (10. Саидмаҳмуд Ғуломов, 88)
Захира: 16. Санжар Собиров, 24. Иван Жуковский, 26. Сардор Исмоилов.
Огоҳлантиришлар: Хуршид Муҳаммадов (32), Асадбек Комилов (58), Азизбек Тохиров (63), Оятилло Муҳиддинов (63)

Бекзод Толибов тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика