UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40«Арсенал» етакчиси жароҳат олди  0 10:03Аббосбек Файзуллаев хайрияда қатнашди  1 09:27«Барселона» мураббийи кечаги мағлубиятга изоҳ берди  10 08:55«Қизилқум» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 08:12«Рома»да икки ой ишлаган мураббий АПЛ жамоасини бошқаради  0 07:41«Нефтчи» легионери «Сўғдиёна»га ўтишга яқин  1 02:58Даҳшат! "Атлетико" сўнгги сонияларда гол уриб, "Барселона"ни меҳмонда мағлуб этди! "Матрасчилар" жадвалда яққол пешқадам  79 01:51Рубен Аморим МЮдан умумий 200 млн евро турадиган уч футболчини харид қилишни сўради  2 00:31АПЛ. "Арсенал" Лондон дербисида "Кристал Пэлас"га 5та гол урди  2 00:29Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Фрайбург"ни тор-мор келтирди, Шикдан покер  4 00:00А Серия. "Наполи" меҳмонда "Женоа"ни мағлуб этди  3 23:06"Барселона" 2025 йилнинг мартида "Камп Ноу"га қайтишга умид қилмоқда  2 21:33Абдуқодир Ҳусановга Жорже Мендешнинг алоқаси борми? Футболчининг агенти жавоб берди  14 21:26Эрон Про лигаси. "Персеполис" кутилмаганда ўз уйида мағлуб бўлди  0 21:04"Арсенал" 60та ўйинда 61та гол урган юлдуз ҳужумчи учун курашга қўшилди  2

"Ифтихор" бир йилда қандай натижаларга эришди? Жамоанинг режалари қандай? Янгиликлар

"Ифтихор" бир йилда қандай натижаларга эришди? Жамоанинг режалари қандай?

Янги ташкил топган футбол клуби биринчи мавсумдаёқ улкан натижаларга эришишига ҳар доим ҳам гувоҳ бўлавермаймиз.

Лекин, бир йилдаёқ ўзи иштирок этган мусобақаларда ғалаба қозониб, юқори лигаларга йўл олган жамоалар ҳам йўқ эмас. 2017 йил бошида катта марраларни кўзлаб, Олтиариқ туманида “Ифтихор” футбол клуби ўз фаолиятини бошлаганди. Аҳроржон Эргашев раҳбарлик қилаётган мазкур футбол Клуби ўтган давр мобайнида яхши натижаларга эришди.

Бугунги мақоламизда “Ифтихор” жамоаси хусусида сўз юритамиз.

ИҚТИДОРЛАР МАКОНИ

Тан олиш лозим, Олтиариқ футболи ўзининг бой тарихига эга. Ушбу тумандан буюк футболчилар етишиб чиққан. Бу ерда янги истеъдодлар кўп. Хитойда ўтказилган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида Олтиариқ туманидан икки нафар футболчи борлиги ҳам сўзимизни исботи бўла олади.  Достон Турсунов ва Ҳусниддин Ғофуровлар айнан Олтиариқ футбол мактаби тарбияланувчилари ҳисобланишади.

Шунингдек, Тошкентнинг “Локомотив” жамоасида тўп сураётган Сардор Мирзаев ҳам Олтиариқ фарзанди саналади.

Олтиариқ футболи тарбияланувчилари  — Александр Писарев, Нодирбек Қўзибоев, Ҳусниддин Ғофуров, Саид Абдужабборов, Хасанбой Эргашев, Ойбек Ахматов, Иброхим Номонов, Оятуллохон Муҳиддиновлар ҳам бугунги ўзбек футболининг ривожи учун ўзларинг муносиб ҳиссаларини қўшишган ва қўшиб келишмоқда.

Мана шундай юлдуз футболчиларни тарбиялаган ва иқтидорлар макони дея таърифланган Олтиариқда футбол жамоаси йўқ эди. Ниҳоят, футбол мухлисларнинг орзуси ушалди. Юқорида айтганимиздек, 2017 йилдан эътиборан Олтиариққа миллионлар уйини булган катта футбол қайтди.

Ушбу туманга катта футболнинг қайтишида “Ифтихор” клуби раҳбарияти билан елкама- елка турган Олтиарик халқининг ҳам ҳиссаси катта бўлди.

— Маълумки, бугун мамлакатмизда спортга, хусусан, футболга катта эътибор қаратилмоқда, — деб сўз бошлади клуб раҳбари. —  Муҳтарам Президенитимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Ўзбек футболини юқори даражага олиб чиқиш йўлидаги ҳаракатларини кўриб жим қараб ўтириб бўлмайди. Биз ҳам юртимиз футболи ривожига ўзимизнинг муносиб ҳассамизни қўшиш максадида, яхши ниятлар билан иш бошладик.

Ўтган йил бошида бизнинг ташаббусимизни туманимиз рахбарияти, шахсан туман ҳокими Холмирза Ниёзовнинг узлари қўллаб-қувватлаганини алоҳида таъкидлаш лозим. Натижада “Ифтихор” футбол клубини ташкил этиш борасида махсус Қарор қабул қилинди.

“Ифтихор” футбол клуби келажакда юртимиз шарафини жаҳон ареналарида муносиб ҳимоя қиладиган ёш футболчиларни тарбиялаб, мамлакатимизнинг барча ёшдаги Бош жамоаларига муносиб кадрларни етказиб беришни мақсад қилган.

Қолаверса, “Ифтихор” клуби раҳбариятининг асосий мақсадларидан яна бири шундаки, жамоа ўз уйинлари ва эришаётган натижалари орқали ён атрофдаги барча ёшларни, асосан уюшмаган ёшларни ўз атрофига бирлаштириб, уларни бугунги кунда Давлатимиз томонидан ёшларга берилаётган юксак эътибор ва яратиб берилаётган имкониятлардан тўғри ва оқилона фойдаланишларига эришишдир. Бу борада «Ифтихор» жамоаси

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан фаол ҳамкорлик килмокда. Натижада ёшларимизни ёт ғоялардан асраш, уларни меҳнат орқали катта ютуқларга эришиш мумкинлигига ишонтириш борасида ҳам кенг кўламдаги ишларни амалга ошириб борилмоқда. Клуб раҳбарияти ҳудудлардаги чека-чекка қишлоқларда истиқомат қилувчи иқтидорларни кашф этиш, чегарадош туманлардаги  иқтидорли ёшларни излаб топишга жиддий эътибор қаратмоқда. Бу йуналишда Клуб кам таъминланган, боқувчисини йуқотган ҳамда ёт ғоялар таъсири билан чалгиган ёшларни ўз таркибига олиб, уларнинг иқтидорларини рўёбга чиқаришга кўмаклашмоқда.


ҚИСҚА ФУРСАТДАГИ НАТИЖАЛАР

Ташкил топганига энди бир йилдан ошиқ вақт бўлган бўлса-да, жамоа қисқа фурсат ичида улкан натижаларга эришди. “Ифтихор” аввалига Фарғона вилояти биринчилигида иштирок этиб, 22 жамоа орасига Вилоят чемпионлигини қўлга киритди.

Ушбу мусобақа давомида олтиариқликлар деярли мағлубиятга учрашмади. Ўз майдонидаги ўйинларда эса Олтиариклик футбол ишкибозларини хурсанд килиш мақсадида, чиройли ва голларга бой уйин намойиш этиб боришди. Гапимизни исботи ўларок, «Ифтихор» жамоасининг тўпурари, О.Муҳиддинов  Чемпионат давомида ракиб жамоалари дарвозасига 58 бор гол киритиб, чемпионатнинг сермаҳсул ўйинчиси бўлди.

Жамоа вилоят кубоги баҳсларида ҳам муносиб иштирок этиб, финалга қадар етиб борди. Бу ҳали бошланиши эди.

“Ифтихор” жамоаси яқинда Фаргона Вилоят футбол федерацияси томонидан янги форматдаги Супер ва Про-лига вакиллари ўртасида ўтказилган анъанавий “Вилоят ҳоким кубоги-2018” халкаро мусобакасида ўтган мавсумдаги «Вилоят чемпиони» (2-лига) сифатида иштирок этиб, қўлга киритилган Чемпионлик тасодиф эмаслигини Фарғоналик футбол ишқибозларига яна бир бор исботлашди. Турнир давомида Камол Жўнашев ва Нодир Қўзибоев бошчилик қилган «Ифтихор» ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб, якунда финалга қадар етиб борди. Бу йўлда улар етакчи клубларни доғда қолдиришди. Ҳал қилувчи баҳсда эса, Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасига ютқазиб қўйишди. Жамоа финал урчшувида мағлубиятга учраган бўлса-да, номдор рақиб билан тенгма-тенг ўйнаганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Айтганча, жамоа олиб бораётган селекция ишлари хам аъло даражада йўлга қўйилган. Ўтган йили “Ифтихор” жамоасининг тўрт нафар аъзоси Дилшод Нуралиев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига қабул қилинди. Булар дарвозабон Х.Муҳаммадов, ҳимоячи Н.Салимов, ярим ҳимоячи Ю.Топволдиев ва Б.Эргашевлардир.

Бу футболчилар 2017 йилда Қозоғистон ўтказилган “Президент Кубоги-2017” халқаро турнирида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилиб, фахрли учинчи ўринни қўлга киритиб, бронза медали соҳибига айланишди.

Бундан ташқари, бу ёш футболчилар Саудия Арабистонида ўтказилган Осиё чемпионатида иштирок этиб қайтишди.

Бир йил ичида бундай натижага эришиш осон эмаслигини унутмаслик лозим.
 

УЛКАН РЕЖАЛАР

Ҳар бир соҳада иш бошлаган киши ўз олдига фақат улкан режаларни қўяди. Айниқса, футболда юксак мақсадсиз кўзланган манзилга етиб бориш амри маҳол. Буни яхши англаган “Ифтихор” клуби раҳбарлари улкан режалар асосида иш олиб боришмоқда.

— Биз битта футбол клуби билан чекланиб қолмоқчи эмасмиз, — дейди А.Эргашев — Яқин орада ўзимизнинг академиямизни ташкил этишни режалаштирганмиз. Асосий мақсадимиз – Ўзбекистон терма жамоаларига муносиб бўлган ёш футболчиларни етказиб бериш. Бунинг учун ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган, бир пайтлар Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сардори бўлган Нодирек Қўзибоевни мураббий сифатида танладик. Нодирбек ўзининг билим ва малакаларини Олтиариқ футболини юксалтириш орқали, мамлакатимизда футболни ривожланиши учун сарфлашига шубҳа қилмайман.

ЎФА президенти Ачилбой Раматов, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновларнинг футболимиз ривожи учун қилинаётган саъий-ҳаракатларидан руҳланиб, биз ҳам ўз академиямизга эга бўлишни мақсад қилиб қўйганмиз. Бунинг учун бор имкониятимизни ишга солишга ҳаракат қиламиз. Нима учун келажакда «Ифтихор» футбол клуби тарбияланувчилари дунёнинг кучли клубларида тўп сурмасликлари керак? Ёш иктидорлар орзуларини руёбга чиқишиши учун биз бугундан ҳаракат қилишимиз даркор.

Муҳтарам Президентимиз айтганларидек, “Келажак бугундан бошланади”. Биз ҳам ушбу шиорга амал қилган ҳолда енг шимариб ишга киришдик.


ХУЛОСА ЎРНИДА

Изланувчан, Юрт равнақи йўлида тиниб-тиничимай меҳнат қилаётган “Ифтихор” клуби раҳбарияти юқорида тилга олганимиздек, улкан режалар асосида иш бошлашган.

Тан олиш керак, Ўзбекистоннинг номдор жамоалари мухлислар борасида мақната олмайдиган бир пайтда “Ифтихор” клуби киска давр ичида минглаб ишқибозларнинг меҳрини қозонишга эришди. Олтиариқ халқи катта футболни соғинган. Улар ҳар бир учрашувда стадионни тўлдириб, жамоаларини қўллаб-қувватлаб туришлари кишининг ҳавасини келтиради.

Бир йилда мана шундай кучли жамоани шакллантиришнинг, улкан натижаларга эришишнинг, футбол ишқибозларининг кўнглидан жой олишнинг ўзи бўлмайди. Бунинг замирида тинимсиз меҳнатлар ётибди.

Жамоанинг кейинги фаолиятида омад тилаб қоламиз ва бундан-да улкан натижаларини қайд этишига ишонамиз. Олға, “Ифтихор”.

Аброр ДЕҲҚОНОВ

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика