UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  91 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Иброҳимҳалил Йўлдошев Украина клубига ўтиши мумкин Янгиликлар

Иброҳимҳалил Йўлдошев Украина клубига ўтиши мумкин

Ўтган мавсум "Бунёдкор" сафида ижарада ўйнаган "Пахтакор"нинг 19 ёшли чап қанот ҳимоячиси Иброҳимҳалил Йўлдошев Украина клубларидан бирига ўтишга яқин турибди.

Унинг трансфери бўйиа бир вақтнинг ўзида Favbet Лига(Украина биринчи лигаси)нинг 4 клуби билан музокаралар олиб борилмоқда. Ушбу маълумотни агент Никита Швец тасдиқлади.

"Ҳа, мен ҳақиқатан ушбу футболчининг Украинадаги эксклюзив вакилиман. Ростан ҳам музокаралар олиб борилаётганини ва унга Favbet Лига клубларидан катта қизиқиш борлигини тасдиқлайман.

Унинг Украинада пайдо бўлиш эҳтимоли анча юқори деб ўйлайман. Қайси клублар? Ҳозирча буни айтолмайман. Аммо шуни таъкидлайманки, улар юқори ўнликдаги жамоалар", – дейди Швец.

Таъкидлаш жоизки, Йўлдошев Ўзбекистон чемпионатининг ўтган мавсумида "Бунёдкор" учун 21 учрашув ўтказиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани қайд этди.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика