Ибраима Сиссоко фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин

Aslanov Jasurbek
30 окт 2019, 17:03
Франциянинг "Страсбур" клуби ярим ҳимоячиси Ибраима Сиссоко фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

"Ньюкасл" клуби Сиссоко учун 15 млн евро сарфлашни режалаштирмоқда. The Sun нашри маълумотларига қараганда, «Ньюкасл» трансфер борасида келишувга эришишга яқин, "Страсбур" билан шартнома январь ойида имзоланади.

Таъкидлаш лозимки, 21 ёшли франциялик футболчи жорий мавсум "Старсбур" клуби сафида 9 та учрашувда майдонга тушишга улгурди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›