UZ

Ибрагимович Швеция терма жамоасига қайтиш борасида музокаралар олиб бормоқда Янгиликлар

Ибрагимович Швеция терма жамоасига қайтиш борасида музокаралар олиб бормоқда

39 ёшли форвард Златан Ибрагимович Швеция терма жамоасига қайтмоқчи.

Бу ҳақда миллий жамоа бош мураббийи Янне Андерсон айтиб ўтди.

"Қачонки Ибрагимовичнинг Швеция терма жамоасига қайтиш истагини билганимиздан сўнг, буни тезроқ муҳокама қилишга қарор қилдик. Мен жуда ҳам хурсанд бўлган учрашув ташкил этилди. Златан билан суҳбат етарлича яхши бўлиб ўтди, биз келажакда ушбу мулоқотни давом эттирамиз", - дейди мураббий.

Златан Швеция терма жамоасида 116та ўйинда майдонга тушиб, 62та гол уришга эришган. 2016 йилнинг ёзида эса унинг терма жамоадаги сўнгги ўйини бўлиб ўтган эди.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика