Швеция ва ПСЖ ҳужумчиси Златан Ибрагимович жаҳон чемпионати финалида Бразилия Италия устидан ғалаба қозониб олтинчи бора жаҳон чемпиони бўлади деб ҳисоблайди.
“Тахминим бўйича, Бразилия ва Италия жаҳон чемпионати финалига чиқишади. Менинг француз дўстларим ҳам турнирни яхши ўтказишига умид қиламан” – дейди 32 ёшли футболчи.