Ибрагимович "Милан" сафида қачон дебют қилиши маълум бўлди

29 дек 2019, 03:11
Швециялик футболчи 6 январь куни "россонерилар" сафида майдонга тушиши мумкин.

"La Gazzetta dello Sport" нашри хабарига кўра, Златан Ибрагимовичнинг "Милан" сафидаги иккинчи дебюти қайси жамоага қарши ўйинда содир бўлиши маълум бўлди. 38 ёшли футболчи 6 январь куни А Серия 18-тури доирасида "Сампдория"га қарши учрашувда майдонга тушиши мумкин. 

Маълумот учун, "Милан" - "Сампдория" учрашуви "Жузеппе Меацца" стадионида, Тошкент вақти билан 19:00 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: La Gazzetta dello Sport