Ибрагимович мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади

Alisher
12 май 2021, 09:12
"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович Италия чемпионати 35-тур доирасидаги "Ювентус"га қарши ўйинда жароҳат олган эди.

Швециялик форвард жорий мавсумда ортиқ ўйнамайди ва "Торино", "Кальяри" ва "Аталанта"га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.

39 ёшли швед А Серия доирасидаги 19та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол уришга эришди.

У яқинда Милан клуби билан тузган шартномасини 2022 йилнинг июнига қадар узайтирган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Gazzetta dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›