Ибрагимович: "Фаолиятимни ёзда якунлашим ҳам мумкин"

Aslanov Jasurbek
29 мар 2016, 14:16
ПСЖ ҳужумчиси Златан Ибрагимович ёзда фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб турибди.

"Олдиндан бир нарса деб бўлмайди. Фаолиятимни ёзда якунлашим ҳам мумкин. Юқори даражада футбол кўрсатаётганимда кетганим яхши деб ўйлайман. Ўйиним пасайганда якунлаш - бу мен учун эмас" - дейди 34 ёшли футболчи.

Златаннинг ПСЖ билан шартномаси жорий мавсумнинг охирида якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: TV4

Сўнгги янгиликлар

Барча ›