Ибрагимович душанба куни Миланга қайтади

Mirjalol Normatov
10 май 2020, 14:59
"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович душанба куни эрталаб хусусий самолётда Италияга қайтади.

"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, футболчи бирданига уйига жўнайди ва у ерда 14 кун давомида карантинда бўлади. Шу давр мобайнида ундан ҳар куни коронавирус тестини олишади.

Қайд этиш керак, карантин даврида у ўз ватанида эгалик қилаётган "Хаммарбю" клуби таркибида машғулотларда қатнашди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport