Ибрагимович бугун "Женоа"га қарши ўйнамайди

Alisher
16 дек 2020, 17:37
"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович А Серия 12-тур доирасидаги "Женоа"га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

39 ёшли форвард "Наполи" (3:1)га қарши 22 ноябрдаги ўйинда олган жароҳатидан сўнг майдонга тушмаяпти.

Швед жароҳатидан тикланди, аммо клуб унинг соғлиги билан таваккал қилишни хоҳламади, шу сабаб уни қайдномага киритмади.

Ибрагимович майдонга 20 декабрда қайтади, "Милан" ўша куни 13-тур доирасидаги "Сассуоло"га қарши ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: gazzetta.it

Сўнгги янгиликлар

Барча ›