UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  2 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  5 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   0 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  1 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  3 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  11 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  11 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1 09:00He Were Go. "Манчестер Сити" қишдаги илк транферини амалга оширди  2 08:32Африка Миллатлар Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  2 07:37U-23 Осиё кубоги. Бугун Олимпия терма жамоамиз ўз юришини бошлайди  6

Ҳусниддин Ғофуров жамоаси мағлуб бўлди Янгиликлар

Ҳусниддин Ғофуров жамоаси мағлуб бўлди

Ўтган ҳафтада Сербияда мамлакат Кубоги 1/16 финал ўйинлари бўлиб ўтди.
Маълумки ушбу мамлакат чемпионатида юртдошимиз Ҳусниддин Ғофуров тўп сурмоқда. Иваницанинг "Явор" клуби аъзоси бўлган Ғофуров вақт ўтган сайин янги жамоаси ўйинига мослашиб бораётган кўринади. Сабаби бош мураббий Богича Богиевич 19 ёшли ҳужумчини аввалига захирада қолдираётганди. Охирги турларда эса Ғофуров жамоаси иштирокидаги ўйинларда қатнашиб келмоқда.

"Явор" ўтган ҳафтанинг чоршанба оқшомида "Напредак" майдонига сафар уюштирди. Турнир жадвалида 7-ўринда кетаётган ушбу жамоа шу куни "Явор"га жиддий қаршилик қилди. Ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуров эса учрашувни дастлабки дақиқалардан асосий таркибда бошлаганини айтиб ўтиш лозим. Иккини бўлим ўрталарига келиб "Явор" мураббийи ўйинни янада кучайтириш мақсадида Ғофуровнинг ўрнига 66-дақиқада  Жозевични туширди. Аслида шу куни "Явор" сафардан дуранг натижаси билан ҳам қайтиши мумкин эди. Аммо 90+5-дақиқада мезбонлар ирода кўрсатиб, учрашувдаги иккинчи голини ҳам уришга эришди. Шу тариқа "Явор" 2:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Эслатиб ўтамиз, Ғофуров жамоаси ҳозирча чемпионатда турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика