UZ

Ҳусайн Норчаев: "Қаршидаги ўйинда мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

Ҳусайн Норчаев: "Қаршидаги ўйинда мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз"

Ўзбекистон Суперкубогидан ўрин олган "Пахтакор"– "Насаф" ўртасидаги учрашувдан сўнг "аждарлар" ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев фикрларини билдириб ўтди.

"Фаолиятимдаги илк Суперкубок баҳси омадсиз ўтди. Лекин биз яхши ўйин ўтказдик, дея оламан. Қайсидир паллада омад ёки тажриба етишмади. Ўйин давомида бир қанча голли вазиятлар яратдик. 

Бу йил ҳужум чизиғида ўйнашим менга босим юкламаслиги керак, деб ўйлайман. Аввалгига қараганда икки карра кучлироқ ҳаракат қилишим зарур. Мураббийларнинг ишончини оқлаш учун бор кучимни ишга соламан. Қаршида ҳам бизни осон бўлмаган ўйин кутмоқда. Реванш ҳисси қўшимча куч бериши тайин. Насиб қилса, чиройли ғалаба билан мухлисларни хурсанд қилишга интиламиз",- дейди Норчаев. 



Реклама 



Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика