UZ

Сўнгги янгиликлар

15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  0 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  7 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  7 09:30Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  20

Ҳусайн Норчаев: "Энг яхши ёш футболчи бўлишни ният қилгандим. Кубок финалига "Насаф" чиққанида бошқача ўйин бўлар эди" Янгиликлар

Ҳусайн Норчаев: "Энг яхши ёш футболчи бўлишни ният қилгандим. Кубок финалига "Насаф" чиққанида бошқача ўйин бўлар эди"

Сайтимиз талқинига кўра бу йилги мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси сифатида "Насаф" жамоаси ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев эътироф этилди.

Рўзиқул Бердиевнинг янги топилмаларидан бири бўлган Ҳусайн Норчаевнинг мавсум ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Одатдагидек дастлаб мавсум ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Насаф" учун бу йилги мавсум жуда яхши ўтди десам тўғри бўлади. Чунки, биз ҳар томонлама ўзимизни кўрсата олдик. Учта медалга эга чиқишимга келсак, албатта бу ёқимли. Бунинг учун клуб раҳбариятига, жамоадошларимга ва мураббийларимга раҳмат айтаман.

-  Нима деб ўйлайсиз мураббийлар томонидан берилган имкониятдан қай даражада фойдалана олдингиз?

- Биласиз, мен учун бу йил дебют мавсум ҳисобланарди. Шунга қарамасдан мураббийлар штаби томонидан менга яхшигина имконият тақдим этилди. Жамоадаги акаларим бу борада ёрдамларини аяшмади. Ҳар бир ўйиндан сўнг ўзим ҳаракатларимни қайтадан кўриб чиқдим ва хатоларимни устида ишлашга ҳаракат қилдим. Бир сўз билан айтганда мен учун бу йил ёмон ўтмади. 

- Сайтимиз талқинига кўра мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси дея эътироф этилдингиз. Ушбу номинацияда қайси футболчининг ғолиб чиқишини кутган эдингиз?

-  Авваламбор "Championat.asia" сайтига эътироф учун раҳмат айтаман. Тўғрисини айтсам мазкур совринга эга чиқишни мавсум бошида ният қилгандим. Менимча, ушбу номинацияда жамоамизнинг маҳоратли дарвозабони Абдувоҳид Неъматов ғолиб чиқса керак деб ўйлаган эдим.

- "Насаф"нинг Ўзбекистон кубогидаги иштироки сизнингча қандай кечди? Дейлик, "Навбаҳор" билан ўйин ҳақиқий финал мақомида ўтди. Ҳаттоки, финалда ҳам бундай муҳитни кўрмадик...

- Кубок баҳсларида ҳам чиройли ўйин кўрсатдик деб ўйлайман. "Навбаҳор" билан қизиқарли ва шиддатли ўйин бўлди. Бунинг асосий сабабчиларидан бири мухлислардир. Шу куни ишқибозлар стадионда ажойиб муҳит ярата олишди. Якунда омад бизга кулиб боқди. 

- Агарда финалга "Насаф" йўл олганида балки "Пахтакор" билан қизиқарли ўйин кўришимиз мумкинмиди? Худди Суперлига доирасида Қаршида ўтказилган ўйин сингари... 

- Балки финалга биз чиққанимизда ўйин бошқача бўлиши мумкин эди. Биз жуда ҳам истагандик, лекин АГМК билан баҳсда омад етишмади. Футболда гоҳида ютасиз ёки ютқазасиз, ундаги жараён шуниси билан қизиқ. 

- Мухлисларга янги йил тилакларингиз бўлса марҳамат...

- Бизнинг содиқ мухлисларимиз йил давомида қандай ҳолатда бўлишимиздан қатъий назар қўллаб қувватлаб туришди. Уларга катта раҳмат айтмоқчиман. Кириб келаётган янги йил билан Ўзбекистон халқини чин қалбимдан табриклайман. Терма жамоаларимизга, клубимизга ва барчамизга омадли келишини тилаб қоламан.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика