Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"
28 июн 00:53
Янгиликлар


Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"
- Бизни қўллаб-қувватлаб турган барча мухлисларга раҳмат айтамиз. Биз уч очко учун ўйнагандик. Энди ҳаммаси Аллоҳдан. Биз ғалаба учун ҳаракат қилдик, кейинги ўйинларда яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламиз. "Пахтакор" яхши жамоа эканлигини яхши биламиз. Улардан кучли қаршилик кутгандик.
Терма жамоага қайтишни истайман. Бу юрт ҳаммамизники. Ҳамма футболчилар термада ўйнашни истайди. Голларни жамоамга ёрдам бериш учун уряпман. Бу ҳужумчилик вазифам. Клуб билан шартномам бор, қаергадир кетишни ўйлаганим йўқ.
Голни шундай нишонлашни ёқтираман ва шу сабабли шундай нишонлайман.
Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди деб ўйлайман. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз. Хотиржамликка берилмагандик. Ҳамма яхши ўйнаётганди. "Пахтакор" футболчилари ҳам ғалабага, голлар уришга ҳаракат қилишди ва уларнинг омади келди деб ўйлайман. 100-ўйинга келадиган бўлсак, буни Сизлардан эшитдим. Маълумот учун раҳмат, "Насаф"дан совға кутамиз.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар