UZ

Сўнгги янгиликлар

17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  3 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  3 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  6 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  0 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0 14:30"Истиқлол" стадиони сухандони провокацион эълонлар берди, "Динамо" стадиони техник ҳудудига бегона шахслар кирди, Владимир Бубанья микст-зона масаласида комиссарга эътироз билдирди — Лига комиссарлари билдиргиси  10 13:58"Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат ҳимоячилардан бири сафдан чиқди  3 13:32Суперкомпьютер Бундеслига фаворитларини аниқлади. "Бавария" билан қайси жамоа рақобатлашади?  1 13:03АПЛнинг энг қиммат ёш футболчилари маълум. "Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" топда  2 12:36Ямалдан яна бир натижа: у собиқ жамоадошининг Ла Лигадаги рекордини янгилади  0 12:12"Нефтчи" пешқадамга айланди, Файзуллаев дебют қилди, Ашурматов қачон сафга қайтиши аниқ – 21 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   3 12:00Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви 27 августга кўчирилди  4

Ҳусан Темиров: “Бунёдкор”нинг шашти баланд эмасдек кўринди” Янгиликлар

Ҳусан Темиров: “Бунёдкор”нинг шашти баланд эмасдек кўринди”

Шубҳасиз, 25-турнинг энг марказий ўйини Қаршида ўтказилди. “Насаф” ўз майдонида “Бунёдкор”ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиндаги ягона голни пенальтидан Артур Геворкян киритди. Ушбу учрашув ҳақидаги фикрларини билиш мақсадида таниқли шарҳловчи, айни пайтда Қарши марказий стадионида сухандонлик қилаётган Ҳусан Темировга мурожаат қилдик.

- Ҳусан ака, ўйин ҳақида нима дея оласиз?
-  Қарши марказий стадионида бўлиб ўтган “Насаф” – “Бунёдкор” қарама-қаршилигини кўпчилик қатори мен ҳам катта қизиқиш билан кузатдим. Албатта, “Насаф”нинг 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганидан хурсандман. Бу ғалаба барча қашқадарёликларни хурсанд қилиб юборди.

- Сизнингча, “Насаф” ниманинг эвазига “Бунёдкор”ни мағлубиятга учратди?

- Аввало мухлисларнинг ажойиб тарзда қўллаши эвазига деб ўйлайман. Шу куни стадион деярли тўлди ва бу футболчиларнинг руҳиятини кўтариб юборди. Натижада “насафчилар” тезда ташаббусни ўз қўлларига олишди. “Бунёдкор”нинг эса шашти баланд эмасдек кўринди. Улардан Хайрулла Каримов четлатилди, Пишурнинг ўйини қовушмади. Йўқса, “Бунёдкор” - кучли жамоа.


- “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳақида фикрингиз қандай?

- Бердиев клуб бош мураббийи сифатида бу йил тўлиқ мавсумни ўтказди. Менимча, у яхши ишлади. Кучли жамоани шакллантира олди деб айта оламан.


- Рўзиқул Саъдуллаевич “Йилнинг энг яхши мураббийи” деб топилиши мумкин...

- Менимча, ҳам шундай бўлади. Агар Дилшод Нуралиев жаҳон чемпионатида Гондурасдан ўтганида унинг ҳам номзоди қўйиларди. Лекин ҳозир Рўзиқул Бердиевда имконият кўпроқ.


- Бу йил “Насаф” чемпион бўлиши мумкинми?

- Бунинг учун “Бунёдкор” Жиззахда, “Локомотив” Бухорода қоқилиши, “Насаф” эса Олмалиқда ғалаба қозониши керак. Жамоа Олмалиққа фақат ғалабани кўзлаб боришини маълум қилди. Лекин нима бўлишини вақт кўрсатади. Агар “Насаф” чемпион бўлса, бу Қашқадарё аҳли учун катта байрам бўлади.

Хайрулла Холиқов суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика