Ҳоланд Златанни болаликдаги кумири, Балотеллини эса энг яхши пенальтичи деб атади
15 окт 2022 19:27
Янгиликлар
Ҳоланд Златанни болаликдаги кумири, Балотеллини эса энг яхши пенальтичи деб атади
- Болалигингизда қайси футболчини ёқтиргансиз?
- Агар отам (Альф-Инге Ҳоланд)дан ташқари бўлса – Златан Ибрагимович.
- Энг яхши голингиз?
- Дортмунднинг "Боруссии"сига қарши ўйиндагиси ажойиб, энг яхшиларидан бири. "Шальке" ва ПСЖ дарвозасига киритилган тўплар ҳам. "Боруссия" сафида Чемпионлар Лигаси доирасида ПСЖга урган дебют голим энг яхшиси бўлса керак.
- Энг муҳим пенальтини кимга ишониб топширган бўлардингиз?
- Мен ўзимга ишонаман. Ўзимдан ташқари бўлса, Марио Балотелли деган бўлардим. У мен кўрган энг яхши ижрочилардан бири эди. Демак, мен ёки у.
- Сиз кимсасиз оролдасиз. Ўзингиз билан қайси уч одамни олиб кетасиз?
– Кевин де Брюйне – у доим менга жуда яхши пасларни беради (кулади). Онам ва отам. Улар менга ғамхўрлик қилишлари ва Норвегия таомларини тайёрлаб беришлари керак. Шу уч киши", – деди форвард.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар