UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  1 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  7 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  16 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  44 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  9 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  7 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  7 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  13 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  4 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1

Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган" Янгиликлар

Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"

"90minutuz" подкастининг навбатдаги сонида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Пахтакор" вингери Ҳожимат Эркинов меҳмон бўлди.

Ўзбекистонда илгари ҳам, бугунги футболда ҳам бўйи паст деб таркибга олинмаслик ҳолатлари учрайди. Ваҳоланки, миллий терма жамоа аъзолари Машарипов, Искандеров, Файзуллаев каби футболчилар бўйи баланд футболчилар сирасига кирмайди. Подкаст муаллифларидан бири шундай ҳолатлар туфайли кўплаб яхши футболчиларнинг келажагига болта урилаётгани ҳақида тўхталиб, Ҳожимат Эркиновнинг бу ҳақдаги фикрлари билан қизиқди. 

"Менга нисбатан ҳам шундай фикрлар бўлган. "Пахтакор" ўринбсарлари сафида ўйнаб юрган пайтимда Шота Арвеладзенинг ёрдамчиси бўлган ўзбек мураббийи Ёшлар Лигаси ўйинларини кўрган ҳолда ўзини кўрсатган футболчиларни асосий таркибга жалб қиларди. Мен ҳеч қачон таклиф этилмаганман. Қўқон ва Олмалиқда ўйнаганимдан кейингина "Пахтакор" асосий таркибида тўп тепганман. Унгача эса бошланғич таркибга жалб этилмаганман.

"Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган. Айрим мураббийларда бу нарса бор. Ўшанда билганман. Лекин бунда позицияни ҳисобга олиш керак. Дарвозабон, марказий ҳимоячи ёки таянч ярим ҳимоячиси бўлса, бўй муҳим ўрин тутиши мумкин", – деди Эркинов.

"90minutuz" подкасти тўлиқ ҳолда:

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
08 окт 18:47:00
Zohidjon Usarov
Ман.сити да Фоденни буйи паст лекин техникаси зур шундан урнак олиши керак.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика