UZ

Сўнгги янгиликлар

14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  2 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  3 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  4 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   12 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  2 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  13 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  22 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  4 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  8 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  4 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  1

Ҳиндистон тўпурари Сунил Четри: "Ўзбекистон Австралия эмас, бироқ..." Янгиликлар

Ҳиндистон тўпурари Сунил Четри: "Ўзбекистон Австралия эмас, бироқ..."

Ҳужумчи Осиё Кубоги иштирокчилари орасида терма жамоа сафида энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади.

Ҳиндистон терма жамоаси ҳужумчиси Сунил Четри Австралияга қарши ўйиндан сўнг фикрлари билан ўртоқлашар экан, бор эътиборни Ўзбекистон билан беллашувга қаратишини таъкидлади.

"Осиёнинг энг яхши жамоаларига қарши курашиш осон эмас. Биз бундай даражадаги жамоалар билан ўйин ўтказишга ўрганмаганмиз, чунки доимий равишда бундай даражадаги жамоалар билан учрашавермаймиз. Шу боис, улардан нима кутишни билмаймиз. Эндиликда хатоларни ўрганиб, уларни тузатиш устида ишлаймиз. 

Ўзбекистон Австралия сингари жамоа эмас, бироқ кучли рақиб саналади. Демак, бу ўйин ҳам биз учун катта қийинчилик остида ўтади", – деди 39 ёшли футболчи.

Маълумот учун, Сунил Четри терма жамоа либосида 93 та гол урган ҳолда турнир иштирокичлари орасида терма жамоа сафида энг кўп гол урган футболчи бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги 2-туридан ўрин олган Ҳиндистон – Ўзбекистон учрашуви 18 январь куни Тошкент вақти билан 19:30 да старт олади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика