UZ

Сўнгги янгиликлар

12:53"Бавария" ва "Ювентус" Англия термаси марказий ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи   0 12:32Миллатлар Лигаси доирасидаги баҳсда Бельгия Исроилни Венгрияда қабул қилади  1 11:56"Интер" "Зенит" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:27Mirabror Usmanov Cup-2024. Ўзбекистон бугун Қирғиз Республикасига қарши кураш олиб боради  1 10:53МЮдан навбатдаги юриш. Инглизлар 90 миллион евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 10:25«Барселона» Дани Ольмо бўйича музокараларни бошлади. Каталонияликлар қанча таклиф қилгани маълум  9 09:57«Атлетико» икки нафар Европа чемпионлари билан шартнома тузмоқчи  0 09:28Месси ХХI асрнинг энг яхши спортчилар рейтингининг ТОП-3лигидан жой олди. Роналду эса…  22 09:00Слот «Ливерпуль» бошқарувидаги дебют ўйнида Чемпионшип вакилига мағлуб бўлди  2 08:31«Пахтакор»нинг яна бир футболчиси «Металлург»га ижарага берилди  2 08:05АПЛ. Ким энг кўп ойлик олади?  1 07:37«Манчестер Юнайтед» олти нафар футболчисини сотишга тайёр  4 02:35Тожикистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Бугун кучлироқ жамоа ғалаба қозонди"  1 01:38Хосе Венансио Лопес: "Адолатли натижа қайд этилди. Жорий йиғин давомида кўпроқ ҳимоя чизиғини яхшилаш ҳаракатидамиз"  2 01:05ОФК президенти Париж Олимпиадасида Осиё номидан иштирок этувчи терма жамоалар ва мусобақа расмийларига табрик йўллади  0

Ҳиндистон термаси бош мураббийи: "Дастлабки ўйиндаги дуранг Ўзбекистонга босим юклаган. Ҳужумкор ўйнашга ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

Ҳиндистон термаси бош мураббийи: "Дастлабки ўйиндаги дуранг Ўзбекистонга босим юклаган. Ҳужумкор ўйнашга ҳаракат қиламиз"

Осиё кубоги "B" гуруҳининг иккинчи туридан ўрин олган Ҳиндистон - Ўзбекистон учрашувидан олдин ўтказилган матбуот анжуманида Ҳиндистон термаси бош мураббийи Игорь Штимац ва футболчи Амриндер Сингҳ қатнашди.

- Жаноб мураббий, Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан нималар дея оласиз?

- Ҳаммага салом. Биз учун жуда катта ўйин. Австралияга қарши жуда кўп тажриба тўпладик. Ҳозир эса яна бир муҳим ўйин олдидан турибмиз. Ўзбекистон жуда кучли рақиб. Уларнинг сўнгги натижалари барчасини айтиб турибди. Ўзбекистон биринчи ўйинда ғалаба қозона олмади, бу уларга босим юклаяпти. Рақиб илк дақиқаларданоқ катта куч билан олдинга бориши мумкин. Биз дастлабки дақиқалардаги босимни енгиб ўтишимиз керак. Футболчиларимнинг кайфияти яхши, улар яна бир имкониятга эга бўлаётганларидан мамнунлар.

- Амриндер Сингҳнинг учрашув ҳақидаги фикрлари қандай?

- Ҳиндистон учун қийин бўлиши аниқ. Барча футболчилар яхши ҳолатда, ҳамма ўзини тиклаб олди. Ўзбекистонинг Сурияга қарши ўйинини томоша қилдик. Эртага қийин бўлиши аниқ.

- Австралияга қарши ўйинда яхши ҳаракат қилдингиз, аммо ярим ҳимоядаги ўйинингиз жуда кучсиз кечди. Ўзбекистонга қарши ўйинда бу камчиликни қандай тўғриламоқчисиз? Рақиб жамоага ҳам баҳо бериб ўтсангиз.

- Ўзбекистон техник жиҳатдан жуда кучли жамоа. Терма таркибида Россия, Греция, Францияда тўп сурадиган футболчилар бор. Шу билан бирга, Ўзбекистон тажрибали футболчилар билан биргаликда ёш ва ғалабага чанқоқ ўйинчилар ҳам талайгина. Биз уларга қарши жамоавий тарзда курашишимиз ва зич ўйин кўрсатишимиз керак. 

- Ҳиндистон Австралияга қарши биринчи бўлимда яхши ўйнади, аммо иккинчи бўлимда майдоннинг иккинчи ярмига деярли ўта олмадик. Бу муаммони қандай ечишни режалаштиргансиз? Шу билан бирга жароҳатланган ўйинчилар ҳақида гапирсангиз...

- Бизда бир неча ўйинчилар жароҳат олган. Номларни айта олмайман. Лекин ўзгаришлар бўлиши аниқ. Австралияга келсак, биз улар имкон берган услубда ўйнадик. Улар жуда катта жамоа, жамоа футболчилари Европада ўйнашади. Даражада фарқ катта. Австралия бизга қандай ўйнаш имконини қолдирган бўлса, биз шу тарзда ҳаракат қилдик. Иккинчи қаватдан жуда кўп узатмаларни қайтардик. Биринчи бўлимда гол учун зўр имконият бўлди. Агар ўша вазият бўлганда ким билади нима бўларди. Жамоалар ўртасида катта фарқ бўлганда сизда унчалик ҳам кўп имконият бўлмайди.

- Ўзбекистонга қарши ўйин Австралия билан ўйиндан қандай фарқ қилади? Рақиб техник жиҳатдан жуда кучли...

- Биз кўпроқ ҳужумкор ўйинчиларга урғу бермоқчимиз. Австралияга қарши ўйинда ҳам имкониятлар бўлди.  Бироқ, ўша ўйинда футболчилар ташаббус кўрсата олишмади. Бу ўйинни анализ қилганимиздан сўнг кўп нарса маълум бўлди.

- Австралияга қарши ўйинда вазиятларни якунлашда муаммога дуч келди. Бу масала бўйича ишлаяпсизми?

- Биз ҳар куни вазиятлардан фойдаланиш бўйича ишлаймиз. 

- Австралияга қарши ўйинда жуда кўп мухлис келди. Бу қанчалик аҳамиятли.

- Қувайтга қарши ўтказилган ЖЧ саралаш ўйинида меҳмонда бўлишимизга қарамай, бизни жуда кўп мухлис қўллаб-қувватлаганди. Айнан шу нарса бизга доим ёрдам беради. Биз ўша ўйинда тўлиқ устунликка эришгандик. Мухлислар шунинг учун керак. Бу ерда ҳам жуда кўп мухлисларимиз бор. Ўзбекистонга қарши ўйинда рақибга босим беришда мухлисларимиз катта роль ўйнашади. Уларга катта раҳмат айтаман.

- Мусобақа ташкилотчилиги бўйича фикринг қандай? Бирор камчилик борми? 

- Ҳаммаси ажойиб. Жаҳон даражасидаги турнир. Ташкилотчилик жуда яхши.

- Ярим ҳимояда ҳужумкор футболчиларни ўйнатиш вақти келмадими?

- Албатта, бу айнан биз қилишимиз керак бўлган иш.

- Ўзбекистон Сурияга қарши катта устунликка эришди. Уларга қарши ҳужумда қандай ҳаракат қилмоқчисиз?

- Ҳа, Ўзбекистон Сурияга қарши ўйинда тўлиқ устунлик қилди, аммо Сурия кўрсатган ўйинни ҳам эътироф этиш жоиз. Сурияликлар жисмонан жуда кучли эди. Улар қарши ҳужумда бўлган барча вазиятлардан фойдаланишга ҳаракат қилишди. Сурияда тўпни назорат қила оладиган ва тезлиги ҳисобига бош зоналарга очила оладиган ўйинчилар бор эди. Айнан шу нарса бизга Австралия билан ўйинда етишмади. Бизнинг ўйинимиз бутунлай бошқача бўлади. Бу Осиё кубогида ҳакамлар якка курашларга имконият беришмоқда. Шундай экан, биз ўзаро тўқнашувлардан бироз қочишимиз керак. Тезкор паслар билан, кўпроқ югуришимиз лозим бўлади.

- Аввалроқ, Сречко Катанецнинг яхши билишингиз ҳақида гапиргандингиз. Бу нарса Ўзбекистонга қарши ўйинда жамоага ёрдам бериши мумкинми?

- У мен қандай ўйлашимни билади, мен эса у қандай фикрлашини. Бу нарса унчалик ҳам аҳамиятли эмас. Биз очиқ зоналар қолдирмаслигимиз керак.

- Эртанги ўйинда қандай мақсад билан ҳаракат қиласиз? Очко қўлга киритиш асосий мақсад бўладими ёки ҳужумкор ўйин?

- Ҳиндистон бу ўйинда бор кучи билан ҳаракат қилиши керак. Кеча Ўмон термаси қандай ўйнаганини барчамиз кўрдик. Улар ажойиб натижа қайд этишларига бир баҳя қолди. Ўзбекистон билан ўйинга келсак, бизнинг йигитлар 100% тайёр. Улар лаҳзадан баҳра олишади. Австралияга қарши ўйиндан кўпроқ имкониятларга эга бўлишимизга умид қиламан.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика