UZ

Сўнгги янгиликлар

14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  1 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  1 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  11 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  3 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  4 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  9 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   3 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  1 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  65 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8

Ҳиндистон термаcи сардори Сунил Четри: "Австралия ва Ўзбекистон каби жамоаларга қарши ўйнаш – ўз ўйинимизни ривожлантиришнинг ягона йўли" Янгиликлар

Ҳиндистон термаcи сардори Сунил Четри: "Австралия ва Ўзбекистон каби жамоаларга қарши ўйнаш – ўз ўйинимизни ривожлантиришнинг ягона йўли"

Қатар мамлакатида ўтказиладиган Осиё кубоги старт олишига бир неча кун қолди.

Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳдаги рақиби бўлмиш Ҳиндистон терма жамоаси сардори, 39 ёшли Сунил Четри Осиё кубоги олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Осиё кубогида имкониятимиз етарли. Жаҳон чемпионати саралашида энг кучли терма жамоаларга дуч келмоқдамиз. Биз курашишда давом этмоқдамиз. Австралия ва Ўзбекистон каби жамоаларга қарши ўйнаш – ўз ўйинимизни ривожлантиришнинг ягона йўли. Бизнинг уз услубимиз бор, ривожланмоқдамиз, жуда кўп ўйинчиларимиз ўсишга эришишмоқда. Биз қўрқмаяпмиз, қаерда турганимизни жуда яхши биламиз. Жаҳон чемпионатида қатнашиб келаётган Осиёнинг 5-6 жамоаси билан ўйнаш ҳали ҳам жуда қийин, аммо биз жуда оптимистмиз. Ўз ўйинимизни ўстиришнинг ягона йўли юқорида саналган терма жамоалар билан мунтазам ўйин ўтказишдир. 

Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларига эътибор берсангиз, биз дастлаб Қувайтга дуч келдик, кейин эса Қатар. Мана энди рақибимиз – Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири бўлган Австралия термаси. Айнан шу каби рақиблар билан камчилигимизни кўришимиз мумкин бўлади. Хуллас, бу даражадаги ўйинлар сизга реал даражангизни кўрсатиб беради. Япония термаси Германия ва Жанубий Америка термаларини мағлуб қилмоқда. Улар кўрсатаётган ўйин бутун Осиё терма жамоаларини руҳлантирмоқда. Жанубий Корея, Япония, хатто Австралия ҳам шундай даражада. Бу жамоалар таркибидаги ўйинчилар дунёнинг гранд клубларида ўйнашмоқда. Сон ва Митома АПЛ жамоаларига қарши қандай ҳаракат қилаётганларига ортиқча изоҳ шарт эмас. Япония, Жанубий Корея, Эрон, Австралия, Қатар ва Ўзбекистон терма жамоалари Осиёда яхши ўсиш намойиш қилишмоқда", -дейди Сунил Четри. 

Маълумот учун, Ҳиндистон терма жамоаси Осиё кубогидаги иштирокини Австралияга қарши ўйин билан бошлайди. Иккинчи турда эса ҳиндларга Ўзбекистон миллий терма жамоаси рақиблик қилади. Ушбу учрашув 18 январь куни ўтказилади.

Жалолхон Иноғомхўжаев

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика