Ҳиндистон футболи учун ажойиб янгилик!

Aslanov Jasurbek
3 июн 2016, 13:45
Ҳиндистон футболи тарихида илк маротаба ҳиндистонлик футболчи Европанинг кучли чемпионатларидан бирида майдонга тушди.

Дарвозабон Гурпит Синх Санду "Ик Старт"га қарши баҳсда Норвегия чемпионати иштирокчиси "Стабэк" сафида дебют қилди.

"Бу мен учун катта шараф, ҳинд футболи анчадан бери мавжуд бўлсада, Европада фақат битта ҳиндистонлик тўп тепяпти" - дейди Синх.

Футболчи 2014 йилда "Стабэк" сафига қўшилган ва у ҳозиргача фақат Кубок учрашувида майдонга тушган эди.

1930 йилларда Европа клуб сафига қўшилган аввалги ҳиндистонлик Муҳаммад Салим "Селтик" сафида ҳеч қачон расмий учрашувларда иштирок этмаган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: NRK

Сўнгги янгиликлар

Барча ›