Ҳикмат Ҳошимов: “Жамоамиз таркиби бу йил кескин ёшартирилди”
09 дек 2014 15:23
Янгиликлар
Ҳикмат Ҳошимов: “Жамоамиз таркиби бу йил кескин ёшартирилди”
“Металлург” сардори Ҳикмат Ҳошимовни жамоасининг асосий фигураларидан бири десак муболаға бўлмайди.
Рустам Мирсодиқовнинг майдондаги асосий ёрдамчиларидан бири бўлган тажрибали фтболчи якунланган мавсум ва келгуси режалар ҳақида “СА”га интервью берди.
- Ҳикмат ака, поёнига етган чемпионатдан кейин фикрингиз қандай?
- Мавсум осон ўтмади. Ҳар бир учрашув ўзига яраша қийин кечди. Имкон қадар юқори ўринни эгаллашга ҳаракат қилдик. Якунда эса 9-ўрин билан кифояландик.
- Умуман олганда мавсум “Металлург” учун қандай ўтди деб ҳисоблайсиз?
- Ёмон эмас. Эътибор берсангиз бу йил таркибимиз кескин ёшартирилди. Энг катта ютуғимиз ҳам шу бўлди. Яқин-яқингача Одил Исабоев, Ғулом Ҳалимтоев, Файзулла Аҳмедов ва Умид Тожимов сингари тажрибали футболчилар ўйнаб келаётганди. Бугунги кунга келиб эса таркиб сезиларли равишда ёшартирилганини кўриш мумкин. Бу йил энг катта ютуғимиз шу бўллди деб ўйлайман. Насиб қилса бу қилинган ишлар 1-2 йилда ўз самарасини бера бошлайди. Ёдингизда бўлса, бундан 1-2 йил олдин “Пахтакор” мухлислари Самвел Бабаянни танқид остига олишганди. Ўша пайтда “шерлар” таркибида авлодлар алмашинуви юз бераётганди. Мана кўриб турганингиздек, ўша йили таркибга жалб этилган ёшлар бу йил чемпионликка эришди. Футболда бундай ҳолатларни тўғри қабул қилиш керак.
- Бу йил “Металлург” таркибида қайси ёшлар бошқалардан нисбатан ажралиб турди?
- Бу борада бирор кимни яққол ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Таркибимиздаги ёшларнинг келажаги порлоқ. Фақат ўз устида ишлашни тўхтатмаслик керак. Шаҳзод Нурматов, Шохназар Норбеков, Алишер Зиёвутдинов, Мирғиёс Сулаймонов, Мурод Тошматов каби ёшлардан умидимиз катта. Улар бу йил яхшигина тажриба орттирди. Шунингдек иккинчи даврада сафимизга келиб қўшилган Жавлон Мирабдуллаев ҳам қисқа фурсат ичида жамоага мослашиб кета олди.
- Ўз вақтида сиз билан бирга ўйнаган яқин дўстингиз Одил Исабоев бу йил ёшлар жамоасида мураббийлик қилди. Сиз ҳам бутсаларингизни михга илиш ҳақида ўйлаб кўрмадингизми?
- Истайсизми йўқми, бир кун келиб барибир футболчиликни тугатишга мажбур бўласиз. Ахир организмни алдай олмайсиз. Ёш ўтган сари жисмоний жиҳатдан аввалгидек бўла олмасалигингиз табиий. Лекин мен ҳозирча мураббийликка ўтишни ўйлаганим йўқ. Яратган қуч-қувват бермоқда. Шундай экан футбол ўйнашда давом этаман. Қолаверса мураббийлар ҳам “Бўлди энди тугат. Футбол ўйнашга кучинг етмаяпти” деганидан кейингина бутсаларимни михга иламан.
- Қандай фикрдасиз келгуси мавсум учун қайси чизиқларни кучайтириш керак?
- Мураббийлар билан маслаҳатлашган холда, айрим ўйинчиларни кўз остимизга олиб қўйганмиз. Агарда уларни таркибга жалб эта олсак, мақсадга мувофиқ бўларди. Лекин бизда бирор-бир позицияни кучсиз деб кўрсата олмайман. Иқтидорли ёшлар кўп. Уларга имконият берилса, бемалол ўйнаб кета олади.
- Ушбу ҳафта жамоалар таътилдан қайтади. “Металлург” йиғинга қачондан киришади?
- Янги мавсумга тайёргарликни 15 декабрдан бошлаш режалаштирилган.
Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Фикрлар