UZ

Сўнгги янгиликлар

23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  1 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  79 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  12 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  5 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  15 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  11 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1

Ҳасанбой Эргашев: “Олтиариқда “Пахтакор”га осон бўлмайди” Янгиликлар

Ҳасанбой Эргашев: “Олтиариқда “Пахтакор”га осон бўлмайди”

Ўзбекистон Кубогининг 1/8 босқичига ташланган қуръа маросимидан кейин айрим жамоаларнинг етакчи футболчилари билан суҳбатлашиб, уларнинг фикр-мулоҳазаларини эшитмоқдамиз.

Про-лиганинг дебютанти “Ифтихор” Ўзбекистон Кубогининг нимчорак финалида Суперлига вакили Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасини қабул қилади. Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида кечадиган бўлажак учрашув олдидан мезбонларнинг етакчиси Ҳасанбой Эргашев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Эртага чемпионат доирасида сафарда “Ғиждувон”га қарши ўйинимиз бор. Шунинг учун кеча йўлда бўлиб, ТВ орқали қуръа маросимини кўра олмадик. Кейинчалик Кубокдаги навбатдаги рақибимиз ҳақида хабар топдик. Энди нимчорак финалда, мамлакатимизнинг байроқдор клуби – “Пахтакор”га қарши майдонга чиқамиз. Мазкур босқич ўйини ҳам битта баҳсдан иборат бўлишини инобатга олиб айтадиган бўлсак, ўз уйимиздаги учрашувни ижобий томонга ҳал қилсак бўлади. Яхши биласиз, водийдаги ўйинларда меҳмон жамоага осон бўлмайди. Мухлисларнинг босими ҳам катта ўрин тутади. Шу боис ҳозирдан бемалол айтишим мумкинки, “Пахтакор”га Олтиариқда осон бўлмайди. Чунки стадион трибунаси мухлислар билан тўлиб-тошишига шубҳа йўқ. Ҳақиқий аншлаг бўлиши турган гап. Ишқибозларимизнинг қўллаб-қувватлаши натижасида ҳам рақибни мағлуб этишимиз мумкин. Ҳозирдан “Пахтакор”га тайёргарликни бошлаб юбордик.

- Кубокда нимчорак финалда, “Нефтчи” билан ўйнашимизни кутгандик. Лекин улар “Қўқон-1912”га қарши тўп сурадиган бўлди.

- Бизда янги жамоа тузилган. Шу боис жамоавий ўйин ҳам аста-секин шаклланмоқда. Кўз тегмасин йигитлар ҳозир бир-бирларини анча яхши тушунмоқда.

- Чемпионатдаги мақсадимиз ўз гуруҳимизда 1-ўринни эгаллаш. Кубокда ҳам ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш вазифаси қўйилган – дейди Ҳасанбой Эргашев.


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика