Ҳасанбой Эгамбердиев: "Гулистон" биринчи лигада ўйнайди

Narzulla Saydullayev
12 фев 2014, 19:23
Кеча сайтимиз орқали Эшитдик-да рукни орқали "Гулистон"ни бу йил биринчи лигада иштирок этмаслик эхтимол борлиги ҳақида ёзгандик.
Бугун клуб ижрочи директори Ҳасанбой Эгамбердиев биз билан алоқага чиқиб, бу миш-миш эканлигини, жамоанинг жорий мавсум биринчи лига чемпионатида иштирок этиши учун бугунги кунда тайёргарлик кетаётгани ҳақида хабар берди. Шу боис гулистонлик футбол шинавандалари бу борада хавотир олмаса ҳам бўлади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia