UZ

Сўнгги янгиликлар

16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумга узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  37 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  9 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  11 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  10 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  1 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  49 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1

Ҳамидулла Қарчиғаев: «Қизилқум»нинг ўз майдонидаги барча ўйинлари ТВ орқали жонли намойиш этилади» Янгиликлар

Ҳамидулла Қарчиғаев: «Қизилқум»нинг ўз майдонидаги барча ўйинлари ТВ орқали жонли намойиш этилади»

Навоийда «Қизилқум» жамоасининг олий лига баҳсларида муносиб иштирокини таъминлаш йўлида талайгина ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

Футболчиларнинг юксак савияда ўйинлар намойиш этишлари учун Вилоят ҳокимлиги, вилоят футбол федерацияси, хомийлар барча шарт-шароитларни яратиб беришяпти.

Қисқа фурсатда «Рита-Инвест» Ўзбекистон — Жанубий Корея қўшма корхонаси ҳамкорлигида Навоийдаги «Ёшлар» спорт мажмуаси халқаро талабларга жавоб берадиган ҳолатга келтирилди. Футбол майдони чими тўлиқ алмаштирилди. Хориждан техника ва зарур асбоб-укуналар келтирилди. Стадион дарвозалари ҳам Германия олиб келиб ўрнатилди. Футболчиларнинг ювиниш, кийиниш хоналари жаҳон стандартлари асосида жиҳозланганлиги эътиборга молик.

Яна бир қувонарли жиҳати, «Қизилқум» жамоасининг ўз майдонида ўтказаётган ўйинлари Навоий вилоят телерадиокомпанияси ижодкорлари томонидан тўғридан-тўғри тасвирга олиниб, ойнаи жаҳон орқали намойиш қилинмоқда. Дастлаб учинчи тур доирасида ўтказилган «Қизилқум» — «Олмалиқ» жамоалари учрашуви илк бор тўғридан тўғри телетомошабинлар ҳукмига ҳавола этилганди.

— Вилоятимизда миллионлар ўйини — футболни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда, — дейди Навоий вилоят телерадиокомпанияси раҳбари Ҳамидулла Қарчиғаев. —  Бунга биз телеижодкорлар ҳам ўз ҳиссамизни қўшишга бел боғлаганмиз. Бешинчи турдан жой олган «Қизилқум» — «Пахтакор» жамоалари учрашувини вилоятимиз телетомошабинлари тўғридан тўғри ойнаи жаҳон орқали кузатиб боришганидан ташқари, мазкур ўйин телетасвирини илк маротаба Sport  телеканалига тақдим этдик. Натижа ёмон бўлгани йўқ. Тўғри, дастлабки тасвирларда айрим жузъий камчиликлар юз берган бўлиши мумкин. Шу боис, ҳамкасбларимиз ўз устиларида жиддий ишлаб, кўпроқ ижодий изланишга ҳаракат қилишяпти. Бу борада бизни амалий жиҳатдан қўллаб-қувватлаётган вилоят ҳокимлигига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ҳозир учрашувлар тўртта телекамера орқали тасвирга олинаётган бўлса, яқин кунларда улар сони олтитага етказилиши кўзда тутилган. Яқинда янги ва замонавий телеускуна ва жиҳозларга буюртмалар бердик. Муҳими, ижодкорларимиз мухлислар учун қулайлик ва янги имкониятлар яратишдан ўзимизни бахтиёр ҳисоблаймиз. «Қизилқум»нинг ўз майдонидаги барча ўйинлар ойнаи жаҳонда тўғридан тўғри намойиш этилади.

Айни пайтда «Қизилқум» жамоаси иштирокидаги ўйинларни республикамиз футбол мухлисларига яхши таниш, моҳир спорт шарҳловчиси Раҳмонқул Болтаев тўғридан тўғри стадионнинг ўзидан шарҳлаб бормоқда.

Вилоят телеижодкорлари келгусида ҳар бир тур учрашувида ўйинолди ва ўйиндан кейин «Қизилқум» жамоаси ва рақибларнинг футболчилари, мураббий-мутахассислари, шунингдек, мухлислар билан тезкор интервьюлар уюштиришни ҳамда ойнаи жаҳон орқали намойиш этишни ҳам режалаштиришган.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика