UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  9 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  25 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   13 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0

Ҳамиджон Актамов: “Икки таймда икки хил футбол гувоҳи бўлдик” Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: “Икки таймда икки хил футбол гувоҳи бўлдик”

“Қизилқум” – “Бунёдкор” (3:3) учрашувидан кейин мезбонлар устози Ҳамиджон АКТАМОВ учрашув ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Бугун икки таймда икки хил футбол гувоҳи бўлдик.  Биринчи бўлимда ҳимоядаги пала партишлик сабаб қарши ҳужумларда иккита гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда эса йигитлар мухлислар кутган ўйинни намойиш этиб беришди. Айниқса, ўйин охирлари жанговар ва очиқ футболга, голлларга бой бўлди.  Агар  бироз вақт бўлганида шубҳасиз яна гол киритилиши мумкин эди.

Умуман бугун ғалаба учун тайёргарлик кўргандик. Биринчи бўлимдан кейин Шодмонов ва Баҳриддиновни  майдонга тушириб ўрта чизиқни кучайтиришга ҳаракат қилдик. Натижадан қониқмадим, ғалаба қозонишимиз лозим эди. Аммо ўйиндан қониқдим. Таркибдаги ёш футболчиларга ҳам имкон бердик ва улар ўзларига билдирилган ишончни оқлашди. Асосий таркибда ҳаракат қилган Нодирхон Камолов, захирадан майдонга тушган Виктор Григорьев ҳаракатлари таҳсинга лойиқ. Умуман бугунги ўйин учун барча футболчиларимизга миннатдорчилик билдираман. Мухлислар ҳам бу ўйиндан хурсанд бўлишди”, дея ўз фикрларини билдириб ўтди “Қизилқум” устози

“Қизилқум” матбуот хизмати.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика