UZ

Сўнгги янгиликлар

22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  0 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  2 22:09Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  1 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  45 20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  2 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  4 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  12 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  5 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  6 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  6 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0

Ҳамиджон Актамов: "Ҳужум чизиғимизда оқсаш бор" Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: "Ҳужум чизиғимизда оқсаш бор"

Суперлига 20-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Локомотив"(1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов фикрларини билдириб ўтди.




"Бугун ютишимиз ҳам ёки аксинча ютқазишимиз ҳам мумкин эди. Очиқ дарвозага ҳам гол ура олмадик. Озгина омад юз ўгирди. Охиригача ҳаракат қилдик, бир нечта вазиятлар яратдик. Фақат ҳужумга сўнгги нуқтани қўя олмадик. Футбол шуниси билан қизиқ. Охиригача курашамиз, олдинда ўйинлар кўп. Йўқотган очколаримизни ўрнини тўлдирамиз",- дейди Ҳамиджон Актамов.

- "Қизилқум" жамоаси бугун "Локомотив"га қарши қандай ўйнашни режа қилган эди?
- Кўрган бўлсангиз қарши ҳужумда ўйнамадик. Барчаси режамиз бўйича ўтди. Яратган вазиятларимиздан фойдалана олмадик, ҳужум чизиғимизда оқсаш бор. "Пахтакор" билан ўйинда ҳам вазиятлар яратдик, лекин гол уролмадик. Кейинги ўйинларда ҳаммаси яхши бўлади деган умиддаман.

- Жамоа биринчи бўлимда жуда яхши ўйин намойиш этди. Иккинчи бўлимда эса жисмоний томонданми пасайиш бўлди. Бунга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?
- Пасайиш бўлди деб ўйлаганим йўқ. Биринчи бўлимда гол уришга шошдик. Рақиб ҳам оддий жамоа эмас, яхши футболчиларга эга. Улар ҳам ҳаракат қилмоқда. Асосийси бир очко қўлга киритганимиз билан мухлисларни табриклайман. Мағлубиятга учрамадик. Футболчиларга ҳам борини бергани учун раҳмат айтаман.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика