UZ

Сўнгги янгиликлар

20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  0 20:08Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"  0 20:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Жайхун" "Олимпик" дарвозасига 3 та тўп киритди  1 19:46Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"  0 19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  3 19:08Кроос: "Нойер – барча даврларнинг энг яхши дарвозабони"  8 18:28Суперлига. "Хоразм" - "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  7 18:25Манба: Шаҳбоз Умаровнинг янги жамоаси маълум  4 17:57Беллингем Мадридда ўзи ва онасига уй олиш учун 32 млн евро сарфлади  5 17:26Нкунку "Бавария"га ўтиш арафасида  0 16:53"Арсенал" АПЛда бурчак зарбаси орқали 31 та гол урди  1 16:31Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти  40 16:00Соядаги қаҳрамон Салиба, омади чопмаган "қизил иблислар" — "Арсенал" қийин ўйинда "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди   5 15:37"Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда дурангни ғалабага айлантирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:20Матия Кривокапич: "Ғалабадан ҳамма хурсанд, лекин эртага янги кун бошланади"  0

Ҳамиджон Актамов: “Доимо ўйлаган режаларинг амалга ошавермайди” Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: “Доимо ўйлаган режаларинг амалга ошавермайди”

“Қизилқум” — “Металлург” учрашувидан сўнг, иккинчи бўлиб мезбонлар футбол клуби бош менежери Ҳамиджон Актамов журналистлар билан ўз фикрларини ўртоқлашди.

—  Бугунги ўйин мухлисларга ҳам манзур бўлди, деб ўйлайман, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — Афсуски, жамоамиз аъзолари учрашувда улар кутганидек футбол намойиш қила олишмади.  “Металлург” футболчилари  ўйинларини таҳлил қилиб, чуқурроқ ўрганишга ҳаракат қилгандик.  Бироқ, жамоамиз аъзоларининг дастлабки бўлимда рақибни менсимай майдонга тушганлиги якунда қимматга тушди. Қолаверса, чемпионат охирида айрим футболчиларимизнинг жароҳат туфайли майдонга тушмаганлиги ҳам бугун салбий таъсир қилди.

—  Аксарият вазиятларда йигитларимиз уюштирилган ҳужумларга мавсум тўпурари Баҳриддин Ваҳобов орқали ижобий нуқта қўйишни мўлжаллашганди. Аммо рақиб ҳимоячилари бунга йўл беришмади. Агар содир этилган хавфли вазиятлардан унумли фойдаланганимизда, бугун бемалол ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Начора, бу футбол!  Афсуски, доимо ўйлаган режаларинг осонликча амалга ошавермайди.

—  Жамоамиз олдига мухлисларга манзур бўладиган ўйин намойиш этиб, ғалабалар қозониш вазифаси юклатилган. Яширмайман, бизнинг молиявий аҳволимиз камтарона. Биз ҳам кучли легионерларни жалб этишни жуда истаймиз. Аммо ҳозирги имкониятимиз бунга йўл бермайди.

— Асосан маҳаллий футболчилар хизматидан фойдаланяпмиз. Яна бир турдан сўнг, навбатдаги чемпионат ниҳоясига етади. Гарчи, сафарда ўйнасак-да, унда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Навоийда кўпчилик ҳавас қиладиган футбол майдони барпо этилди. Келаси мавсумдан бошлаб  уй учрашувларимизни “Ёшлар” спорт мажмуасида ўтказамиз. Навоийда кучли ва рақобатбардош жамоа шакллантиришни режалаштирганмиз. Бу борада босқичма-босқич ишлар амалга оширилмоқда. Янги мавсум олдидан таркибда ҳам, мураббийлар штабида ҳам жиддий ўзгаришлар амалга оширилади. Навоийда футболни жуда севишади. Буни ҳар бир учрашувга ташриф буюраётган томошабинлар сони ҳам тасдиқлаб турибди.  Мақсадимиз эса аввало ана шу мухлислар ишончини оқлашдир. Бу йўлда бор куч ва имкониятимизни ишга солишга ҳаракат қиламиз, албатта.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика