UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  1 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  0 19:15Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1 (матнли трансляция)  4 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  15 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  17 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  27 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  12 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  3 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4

Ҳамиджон Актамов: “Бундай мухлислар қаршисида “Барселона” билан ўйнасак ҳам ҳужумкор ўйин намойиш қилсанг арзийди” Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: “Бундай мухлислар қаршисида “Барселона” билан ўйнасак ҳам ҳужумкор ўйин намойиш қилсанг арзийди”

“Қизилқум” — “Пахтакор” жамоалари баҳсидан сўнг, матбуот анжумани биринчи қисмида мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов иштирок этди.

— Бугун фақат ғалаба учун майдонга тушгандик, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — “Пахтакор” — мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони, бежизга Осиё чемпионлар лигасида қатнашмаяпти. Шунга қарамай, бугун рақибга очиқ футбол таклиф этдик. Жуда кўплаб голли вазиятлар содир этилган бўлса-да, йигитларимиз имкониятлардан фойдалана олишмади. Охирги дақиқаларга қадар жонини бериб ўйнаган йигитларимизга катта раҳмат!

Аввал ҳам айтгандим, биз мухлисларни ўзимизнинг ғалабаларимиз билан хурсанд қилишни мақсад қилганмиз. Шу учун дастлабки дақиқаларданоқ икки ҳужумчини майдонга туширдик. “Пахтакор” кучли рақиб, аммо ҳимояга ётиб олиб уларга қарши ўйинда ижобий натижага эришиб бўлмайди. Бугун йигирма мингга яқин томошабин ўйинни стадионнинг ўзидан кузатди. Бундай мухлислар қаршисида “Барселона” билан ўйнасак ҳам ҳужумкор ўйин намойиш қилсанг арзийди. Фурсатдан фойдаланиб, бизни қўллаб-қувватлаётган ишқибозларимизга раҳмат айтаман.

Кейинги ўйин Қўқонда бўлади. Мақсадимиз ўзгармайди. Эртадан навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз. “Қўқон-1912” жамоаси билан “Ҳоким кубоги”да куч синашганмиз. Тажрибали мутахассис ва маҳоратли футболчиларга эга жамоа саналади. Шунга қарамай, водийга ўз мухлисларимизни хурсанд қилиш учун борамиз, албатта, - дейди Актамов.


“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика