UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  2 21:43Аёллар. Ўзбекистон Осиё кубоги саралаш босқичида Непални мағлуб этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 21:00ПСЖ — "Бавария". Таркиблар маълум  31 20:55"Андижон" — "Бунёдкор" 0:1 (Матнли трансляция)  16 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  2 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   11 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  9 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   3 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  10

Ҳал қилувчи босқичда учинчи саватчадан ўрин оламиз, агар... Янгиликлар

Ҳал қилувчи босқичда учинчи саватчадан ўрин оламиз, агар...

12 апрель куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида ЖЧ-2018нинг ҳал қилувчи босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Агар терма жамоамиз 24 ва 29 март кунлари бўлиб ўтадиган иккита ўйинда ғалаба қозонадиган бўлсалар, ФИФА рейтингида 549 очко жамғариш имкониятига эга бўладилар. Айни пайтда ҳисобимиздаги очколар 484та бўлиб, Осиёда еттинчи поғонадан жой олиб турибмиз. Ҳозирча бу тўртинчи саватча дегани.

Аммо қитъада тўрт ва бешинчи ўринларни эгаллаб турган Саудия Арабистони ҳамда БАА терма жамоалари 29 март куни ўзаро тўқнаш келадилар. Бу ўйинда БААни фақат ғалаба қониқтиради. Бу ҳам гуруҳдаги вазиятни ўнглаш учун ҳам, тепароқ саватчадан ўрин олишга. Агар БАА ғалаба қозонадиган бўлса, ўз ўзида Саудия Арабистони терма жамоаси ФИФА рейтингида Ўзбекистон терма жамоасида қуйига тушиб қолади. Агар Саудия Арабистони ғалаба қозонадиган бўлса, у ҳолда 5-ўриндаги БАА билан Ўзбекистон ўз ўринларини алмашади. 

Яна бир қизиқ жиҳати шундаки, 4 йил аввалги натижаларни бекор қилишини туфайли, Австралия Жанубий Кореядан ўтиб кетиш имкониятига эга. Бунинг учун Австралия Иордания ва Тожикистон терма жамоаларини мағлубиятга учратса кифоя.

Хуллас март ойи натижалари саватчалардаги вазиятни тубдан ўзгартириб юбориши мумкин. Саудия Арабистони ва БАА терма жамоаларини ўзаро ўйинларини ҳисобга олган ҳолда, тур ўйинларида ҳеч қандай сенсация бўлмаса саватчалар қуйидагича тақсимланади.

"А" вариант: 

Саватча №1

Эрон - 672

С.Арабистони - 631

Саватча №2

Австралия - 601

Ж.Корея - 588

Саватча №3

Япония - 577

Ўзбекистон - 549


"Б" вариант

Саватча №1

Эрон - 672

Австралия - 601

Саватча №2

Ж.Корея - 588

Япония - 577

Саватча №3

БАА - 571

Ўзбекистон - 549


Кўриб турганингиздек, биз учун БАА - Саудия Арабистони учрашувида мехмонларнинг ғалабаси манфаатлироқдир. Шундай бўлган тақдирда, биз Япония билан бир гуруҳдан жой олмаслигимиз мумкин. Аксинча, Япония ва Жанубий Корея терма жамоаларига Саудия Арабистони терма жамоасини ғалабаси мақул келади. Шунда улар ўзаро тўқнаш келмайдилар. БАА ва Саудия Арабистони ўртасидаги ўйинда дуранг қайд этилса, "С" варианти келиб чиқади?


"С" вариант

Саватча №1

Эрон - 672

Австралия - 601

Саватча №2

Ж.Корея - 588

Япония - 577

Саватча №3

С.Арабистони - 559

Ўзбекистон - 549



Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика