UZ

Сўнгги янгиликлар

00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  2 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  5 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  10 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2

Ҳаким Фузайлов: "Амалдаги чемпиондан бир очко олдик, бундан хурсандмиз" Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: "Амалдаги чемпиондан бир очко олдик, бундан хурсандмиз"

Суперлига 8-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Насаф" баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "Хоразм" бош мураббийи Ҳаким Фузайлов иштирок этди.


- Ўйин ҳақида аввало шуни айтишим мумкин, бугун амалдаги чемпионга қарши баҳс олиб бордик. "Насаф" жуда яхши шаклланган жамоа ва улар билан осон бўлмаслигини билардик. Футболчиларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман. Тўғри, хатолар бўлди, чунки "Насаф"дек жамоа барибир хато қилишга ундайди. Аммо дуранг учун хурсандмиз, бунинг учун шогирдларимга раҳмат. Ўйиндан ва натижадан қониқдим. Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди. Якунда эса баҳс 1:1 ҳисобида якун топди. Оғир ўйиндан кейин футболчиларда чарчоқ кўринди. Ҳечқиси йўқ, дам олиб кейинги учрашувга ҳозирлик кўришни бошлаймиз.

- "Хоразм" жамоаси кейинги ўйинларга жисмонан тайёрми?

- Навбатдаги учрашувни 11 май куни сафарда "Навбаҳор"га қарши ўтказамиз. Олдинда ҳали 9 кун борлигини ҳисобга олсак, ўйлайманки, етарлича дам олиш ва бу ўйинга тайёргарлик учун вақтимиз бўлади. Энг аввало биз учун тезроқ тикланиб олиш зарур. Шундан сўнг машғулотларга ва ўйинимизни янада яхшилашга эътибор қаратамиз. Жамоамизнинг жисмоний ҳолати ёмон эмас, фақат баъзи ўйинлар тиғиз пайтга тўғри келиб қолгани учун бироз чарчоқ сезилди. Ўйлайманки, тез орада бу чарчоқ ҳам ортда қолади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика